www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3178]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Eelldytinka, Andrewcrof, Muz_DJJM, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, LupeHieree, RichardTHISY, Dennisborce

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 6 » Шаҳзода Муҳаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева:​ “Бир-биримизнинг номимизни оқламагунча тинчимаймиз”

16:41
Шаҳзода Муҳаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева:​ “Бир-биримизнинг номимизни оқламагунча тинчимаймиз”
Мусбат ва манфий. Лойиҳамизнинг галдаги иштирокчиларини ана шундай таърифлашни маъқул топдим. Бири хушчақчақ ва шаддодгина бўлса, иккинчиси унинг акси, оғир-босиқ. Гап ким ҳақида бораётганига қизиқаяпсизми? Унда «дуэт»чиларимизнинг феъл-атворию дунёқарашлари яққол намоён бўлган суҳбатимизни ўқинг.

– Суҳбатни кескин саволдан бошлаётганимга ажабланманг. Ёш, келишган ва бугунги кунда талабгир ҳисобланган актрисаларнинг дўстлиги чинми? Ёки бу айримларники каби пиарми?

Шаҳзода Муҳаммедова: – Пиар?! Йўғей, шунақа дўстлашадиганлар ҳам бор эканми? Муқаддас билан кўп йиллардан бери дугонамиз. Етти йил олдин «Пойқадам» фильмининг суратга олиш жараёнида танишганмиз. Ушбу картинада Гулчеҳра Саъдуллаева онамни ижро этган. Съёмка вақти Гулчеҳра опа қизлари ҳақида кўп гапириб берарди ва бир куни «Эртага Муқаддасни олиб келаман, танишасизлар», деган. У пайтлари Муқаддас санъат соҳасидан йироқ, соддагина қизча эди. Суратга олиш майдончасига ҳам уялибгина кириб келган.

Муқаддас Саъдуллаева: – Санъаткор бўлишни хоҳлардим-у, лекин ота-онам рухсат беришмаганди. «Мен ҳам кинода роль ўйнасам қанийди», дея орзу қилардим. Суратга олиш майдончасига келганимда актёр-актрисаларни кузатиб, роса ҳавас қилганман. Шаҳзода билан танишганимиздан кейин эса тезда чиқишиб кетдик. Мана, бугунгача қадрдон дугоналармиз.

Шахзода: – Муқаддас билан тез-тез кўришиб турамиз. Деярли ҳар куни қўнғироқлашамиз.

Муқаддас: – Ижтимоий тармоқларга ҳамиша бирга тушган суратимизни жойлаймиз. Агар бир кун сурат қўйилмаса, «Аразлашиб қолдингларми, нечук Шаҳзода ва Муқаддас бирга эмас» мазмунидаги саволлар ёғилади.

Шаҳзода: – Ательеда ишларим кўпайиб кетса, дугонамни «Кел безакларни тикишга қарашиб юбор», деб ёрдамга чақираман. Анча қўли келишиб қолган.

Муқаддас: – Дугонамга шогирд тушиб, тикувчиликни ўрганмоқчиман. Либослар бўйича дизайнер бўлишни ҳам режалаштираяпман.

– Мана буни янгилик деса бўлади. Ростми сўзингиз?

Муқаддас: – Ҳа!

Шаҳзода: – Иккимиз биргаликда либослар коллекциясини яратмоқчимиз. 30-40 та либосдан ташкил топган тўплам устида фикр алмашамиз, ғояларимизни ўртоқлашамиз. Режамиз амалга ошса, санъаткорлар иштирокида мода намойишини ўтказамиз.

– Қизлар, биргаликда бажаришни мақсад қилган режаларингизни билдик, хўш, характерингизда ўзаро уйғунлик айнан нималарда намоён бўлади?

Муқаддас: – Ўхшаш тарафларимиз бор. Лекин биз кўпроқ мусбат ва манфиймиз десам, тўғри бўлади. Шаҳзода шўх-шаддод, мен эса аксинча, оғир-босиқман. Балки мана шу қарама-қарши сифатлар ҳам муносабатларимизни мустаҳкамлар.

Шаҳзода: – Иккимиз ҳам қизғанчиқмиз, рашкимиз кучли! Бир-биримиз учун яхши суҳбатдошмиз.

Муқаддас: – Ишонувчанлигимизни ҳам айт. Бу иккимизда ҳам бор жиҳат...

Шахзода: – Дугонамнинг клип ва фильмлардаги ролларини кўриб, у ҳақида салбий фикр билдирадиганлар ҳам бўлади. Ана шунақалар йўлимдан чиқса борми, то Муқаддаснинг номини оқламагунча тинчимайман. Ҳатто, бирор яқин танишим бўлса ҳам аямайман. Дугонам экранда салбий образларни ҳам ижро этади. Лекин ҳаётда жуда кўнгилчан, содда қиз. Баъзан «Бунча бўшашасан, дадилроқ бўл», деб уришиб бераман.

Муқаддас: – Жим юрганим билан дугонам ҳақида бирор ноўрин гап эшитсам, шерга айланаман.

Шаҳзода: – Етти йилдан бери бирор марта ҳам хафалашиб қолмаганмиз.

– Йўғей?..

Шаҳзода: – Ҳа, рост. Аразлашиб, бирор мавзуда келишолмай қолган пайтларимиз бўлмаган. Дугонам билан яна бир ўхшашлигимиз бор: иккимиз ҳам машина бошқарамиз-у, лекин шаҳарни яхши билмаймиз (кулади).

– Бирор ёққа боришларингиз керак бўлса, нима қиласизлар?

Шаҳзода: – Агар узоқроқ жойга борадиган бўлсак, такси тўхтатамиз-да, манзилни тушунтириб, унинг ортидан эргашиб кетаверамиз.

Муқаддас: – Етиб боргач, ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб қиламиз-у, шу баҳона йўлни ўрганиб оламиз.

– Бир-бирига қалқон бўла оладиган дугоналар актриса сифатида рақобатлашадими?

Муқаддас: – Йўқ, биз рақобатчи эмасмиз! Бир воқеани айтаман, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Бахт ортидан» фильмида суратга тушишим керак эди. Съёмка ишлари хорижда ўтказилиши режалаштирилганди. Жўнаб кетиш учун ҳамма нарса тахт, самолёт чипталари ҳам олинган пайтда оёғим синиб қолди. Биргина мени деб ҳаммасини бекор қилиб бўлмасди-ку. Хуллас, Жаҳонгир ака Шаҳзодани чақириб, «Дугонангизнинг ўрнига сиз шу ролни ўйнанг», дебди. У бўлса, «Бу ўртоғимнинг роли, нега мен ижро этишим керак?» деб рад қилибди. Ўшанда Шаҳзоданинг оқибатига яна бир карра ишончим ортган. Жаҳонгир ака ҳам «Ҳақиқий дўст экан, қойил қолдим», деганди.

Шаҳзода: – «Чўлоқланиб бўлса ҳам, Муқаддасни ўзи боради», дегандим. Чунки бу режиссёр билан ишлашни у жуда хоҳлаганди-да. Қолаверса, дугонамнинг юзидан ўтиб, бундай қилолмасдим.

Муқаддас: – Жаҳонгир аканинг ўзи айтмаганида, бу гаплардан хабарим ҳам йўқ эди.

– Тасаввур қилинг, киносиновга иккингизни ҳам таклиф этишди. Тағин битта ролга. Аммо бу ҳақида иккингиз ҳам билмайсиз. Хўш, буёғи нима бўлади?

Шаҳзода: – Павильонда учрашиб қолгудек бўлсак, «Во-о-ой сени ҳам чақиришдими?» деб кўришамиз-у, бир-биримизга омад тилаб синовда қатнашаверамиз.

Муқаддас: – Қай биримиз ролга тасдиқлансак ҳам, гина-қудрат бўлмайди.

– Аҳилчилигингизга кўз тегмасин-у, бироқ атай ўртангизга совуқчилик солишни истаганлар ҳам топилади-да.

Шаҳзода: – Секин айтасизми, бунақалар жуда кўп.

Муқаддас: – Лекин шу пайтгача кимдир ёки нимадир сабаб бўлиб, уришиб қолмаганмиз. Охиригача шундай бўлсин! Мен назар-нафаслардан жуда қўрқаман. Кўз тегишига ҳам ишонаман. Ҳар доим «Бировнинг ёмон назаридан ўзинг асра», деб дуо қиламан.

Шаҳзода: – Мен сизга нима дегандим, дугонам жуда самимий ва оқкўнгил қиз.

– Энг тўғри танқидни фақат яқин инсонинггина айта олади, тўғрими? Келинг, актриса сифатида бир-бирингизнинг камчиликларингизни санаб ўтамиз. Ким бошлайди?

Шаҳзода: – Нечта айтиш керак?

– Шунчалик кўпми?

Шаҳзода: – (кулади) Яхши, Муқаддас сен бошла.

Муқаддас: – Билмасам, дугонам ижодини мендан аввал бошлаган. Ўз мухлисларига эга актриса. Нимасини айтсам экан.

– Сиз ўйлаб туринг, унгача Шаҳзодадан эшитамиз.

Шаҳзода: – Сўнгги пайтларда салбий ролларни кўп ижро этаяпти. Гарчи бу камчилик ҳисобланмаса-да, кўпроқ ижобий образларни гавдалантиришини истардим. Одамларимизни биласиз-у, экрандаги образни кўриб, ҳаётда ҳам шундай экан деб ўйлашади. Ўз устида ишласа, ижобий қаҳрамонларни ҳам маромига етказа олади.

Муқаддас: – Шаҳзода, берилган кино сценарийсининг фақат ўзига тегишли бўлган қисмини ўқийди-да, қолганига эътибор бермайди. Съёмка кунлари белгилангачгина, сценарийни тўлиқ ўқиб чиқади. Мана шу одатини тўғирласа, ўзи учун фойда қилган бўлади, назаримда.

Шаҳзода: – Вақтим тиғиз бўлгани учун ҳам шундай қиламан-да, ўртоқ.

– Театр ва рассомчилик институтига ҳужжат топширмоқчи эдинглар?..

Шаҳзода: – Ҳа, шундай ниятимиз бўлганди. Аммо бу йил кеч қолдик. Муқаддаснинг фарзанди бор, мен эса янги ателье ва либослар салонини очдим, ҳозир фақат шулар билан бандман.

Муқаддас: – Аслида, бу йил бирга ҳужжат топширишни режа қилгандик. Аммо насиб қилмади.

Шаҳзода: – Бунинг устига, дипломимни ҳам йўқотиб қўйганман. Беньков номидаги дизайн ва рассомчилик ҳамда Иқтисодиёт университетини тамомлаганим ҳақидаги дипломларим йўқ. Қаерга қўйганман, сира ақлим етмаяпти. Ҳужжатларнинг дубликатини тўғирлашга эса вақт керак. Шулар ҳам режамизга халақит берди. Агар турмушга чиқиб кетмасам, келаси йил, албатта, ўқишга кирамиз.

– Оила қурсангиз, ўқимайсизми?

Шаҳзода: – Ҳам оила, ҳам съёмкалар, бир тарафда ателье ишлари — қийналиб қолсам керак, деб ўйлаяпман.

– Профессионал актриса бўлиш учун, албатта, ўқиш керак. Муҳими қобилияти бўлсин дейишади-ю, аммо устоз кўрган санъаткорлар ҳамиша бир поғона юқорида туришади.

Шаҳзода: – Ҳақсиз! Албатта, ўқиймиз. Актриса бўлишни астойдил ният қилгандик, мана оз бўлса-да, орзумиз амалга ошди. Ваҳоланки, иккимизнинг оиламиздагилар ҳам бунга қарши бўлишган. Демак, ҳали ҳаммаси олдинда.

Муқаддас: – Дадам танловимга қарши эди. Ҳозир эса ўқишимга рози.

Муқаддас, самарали ижод қилаяпсиз, кетма-кет роллар, клиплар... Ишингиздан кўнглингиз тўлаяптими?

Муқаддас: – Ростини айтсам, йўқ! Юрагим жиз этган роль бўлмади ҳали. Илгарилари сценарий беришса, тезроқ танилишим керак, деб ижро қилаверардим. Онам «Ундай қилма, аввал танишиб чиқ», деб кўп гапирган. Аммо қулоқ солмасдим. Иштирок этган бир-иккита фильмларимни томоша қилганимдан сўнг онам тўғри айтган экан деб, уялиб қолдим. Ҳозир ҳар бир сценарийни яхшилаб ўқийман. Ролларга ҳам жиддий ёндашаяпман.

– Шаҳзода сизни ижодингизда нима янгиликлар? Охирги пайтларда камнамосиз?

Шаҳзода: – Фильмларда суратга тушмаяпман. Асосан дизайнерлик ишим билан бандман. Негадир, кинодан зерикдим. Балки кетма-кет роль ижро қилганим учунми ёки яхши сценарий бўлмаётганигами, қандай қилиб тушунтиришни билмаяпман. Эҳтимол, янги иш бошлаганимгами, хаёлимда либослар эскизи, турли-туман ғоялар... Аммо кино кўринмаяпти.

Муқаддас: – Иккита ательени бошқариш осон эмас. Менимча, кинодаги бирор таклифни қабул қилсанг, съёмка ишларига чалғиб қолишингдан чўчияпсан.

Шаҳзода: – Менимча ҳам шундай. Ательега келган ҳар бир мижоз билан шахсан ўзим суҳбатлашаман. Дидига мос қилиб либос эскизини чизамиз. Қолаверса, ишчиларни ҳам назорат қилиб туриш керак.

– Мижозларингизни ўйлаяпсиз-у, аммо мухлисларингиз-чи?

Шаҳзода: – Озгина танаффус қилсам, мухлисларим мени тушунишади, деб ўйлайман. Яқинда ҳам иккита сериалдан таклиф тушди. Аммо рози бўлмадим. Чунки сериалнинг суратга олиш ишлари ярим йилдан кўпроқ вақтни эгаллайди. Айни дам бунга имкониятим йўқ.

– Таклифларни рад қилаверсангиз...

Шаҳзода: – Чақирмай қўйишлари мумкин демоқчисиз-да? Ишларимни йўлга қўйиб олай, яна кинога қайтаман.

– Атрофингизда гап-сўзлар ҳақида сўрасам?..

Муқаддас: – Деди-дедилар тинч яшашга халақит беради. Аммо на илож, актрисаларнинг ҳеч бири гап-сўзлардан холи эмас. Бундай муносабатга ота-онам ҳам кўп йиллар давомида сабр қилиб келишган. Улардан ўрнак олиб, мен ҳам оғир-босиқлик билан ёндашишни ўрганаяпман.

Шаҳзода: – Лекин Гулчеҳра опа билан Саъдулла аканинг ёшлигида интернет, турли хил ижтимоий сайтлар бўлмаганда.

Муқаддас: – Тўғри айтасан. Булар ҳам иғвонинг тарқалишига ҳисса қўшаяпти. Авваллари санъаткор бўлсам, чиройли кийиниб, суратга тушиб, мухлисларимга дасхат улашаман, деб ширин хаёлларга бериларканман. Санъатнинг ичига киргач, тасаввурим ўзгарди. Аммо ортга йўл йўқ!

– Хонандаликда ҳам ўзингизни синаб кўрдингиз. Тўй хизматларига ҳам чиқаётгандингиз. Нега ижодингиз тўхтаб қолди? Ё рақобат чўчитдими?

Шаҳзода: – Кичиклигимдан хонанда бўлишни орзу қилардим. Актрисалик умуман хаёлимга келмаган. Бир-иккита ролларни ижро этгач, консерваторияга кираман, қўшиқ куйлайман дедим. Аммо атрофимдаги турли гап-сўзлар мени чалғитди. Аввал актриса сифатида танилиб, кейин хонандаликни бошлаганимга жуда афсусланаман.

Муқаддас: – Қўшиқ айтишни жуда ёқтиради. Йўл-йўлакай бирор ашулани хиргойи қилишини айтмайсизми?

Шаҳзода: – Уй юмушларини бажараётиб қўшиқ куйлаганимда ҳам ўзимни саҳнада тургандек ҳис қилардим. Катта орзум эди-да бу! Аммо ҳозирча хонандалик фаолиятимни тўхтатиб турибман. Шу кунгача ўнтача қўшиқ ёздим, учтасига клип суратга олинди. Бир тарафдан молиявий масалаларда ҳам қўлим салгина калталик қилди. Шоу-бизнесда ўрнимни топаман десангиз, ё ижодингизга пул тикадиган отангиз, ё бақувват «ҳомий»ингиз, ёки шартнома асосида ишлашни таклиф қиладиган компаниялар билан келишишингизга тўғри келади. Менда пулдор «ҳомий» йўқ. Отам ёшлигимда вафот этган, шартнома билан ишлашни эса қабул қилолмайман. Отам раҳматли асос солган бизнесни ривожлантириб, бугун ўз кунимни кўраяпман. Бирор компания билан келишув имзоласам, шак-шубҳасиз унинг йўриғига юришим, айтганини қилишим керак. Кимнидир менга буйруқ беришини эса кўтаролмайман.

– Қизлар, мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат! Ижодингизга ривож тилаймиз!

Блиц: Муқаддас ҳақида


– Ишни секин бажаради, ҳар доим кеч қолади, ишонувчан — қайси таъриф дугонангизга мос?

– Кечикиб юради.

– Ўзига нисбатан ноҳақлик қилинаётганини сезса, қандай жавоб қайтаради?

– Йиғлайди.

– Уни таваккалчи деёламизми?

– Йўқ, таваккал қилишдан қўрқади.

– Учтасидан қай бирини Муқаддас бажара олади, сизнингча, реп йўналишида куйлаш, тановор рақсини ижро этиш ёки балет тушиш?

– Тановорга рақс тушолса керак.

Блиц: Шаҳзода ҳақида

– Сирини кимгадир ишониб панд еганми?

– Бўлиб туради.

– Сўнгги бор қачон кўзёш тўкканини кўрдингиз?

– Бугун. Интервьюга келаётганимизда йиғлаб олди.

– Кинода қайси ролини ижро этишга қийналган?

– Хабарим йўқ экан, менимча ҳеч бирида қийналмайди.

– Тасаввур қилинг, моддий тарафдан қийин вазиятга тушиб қолди. Қаршисида тикувчиликдан ташқари яна учта йўл бор, у қай бирини танлайди? Инглиз тилида репититорлик қилиш, пишириқ тайёрлаб сотиш, клипларга суратга тушиш.

Шаҳзода: – Ўзим жавоб берай, пишириқ тайёрлаб сотаман. Ширинликларни тайёрлашга қизиқаман.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 163 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика