www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4788]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [598]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2403]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3983]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7503]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1482]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [284]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1779]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2943]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 35
Гостей: 34
Пользователей: 1
JasonWoucky

Kun faolllari:
JasonWoucky, robbienb2, yvonnezw3, richardnp11, audramk60, cynthiack4, celiagv11, latashagr11, aidaed16, virgieob1, carlaxk60, susanuh1, darcykf11, sidneyyx3, DanielCymn, tammyle2, marianauo69, Patriotznn, rodneylm60, floratl2, freidacj16, Travisneons, JinnyTags, MonkaBeror, Jinnyceatry, LanceHor, LenokGT, MskDipClb, AlomThite, autohitgof

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 12 » Шубҳага эргашиб…

15:04
Шубҳага эргашиб…
Насиба кўзини тўйхонанинг тўрт томонига югуртириб эрини излай бошлади. Қани у? Тополмагач, ўрнидан турди-да, бутун ташвишларини унутиб шўх таронага рақс тушаётганларни оралаб, эшик томон юрди. Балким кўчага чиққандир деган ўйда тўйхонанинг олдини ҳам қаради. Йўқ!

Тўй бошлангандан бери ичини куйдираётган алам жаҳлга айланди-ю тунд қиёфада яна қизғин даврага қайтди. Жойига келиб ўтиргач, хонанданинг ҳам хониши тинди, ёшу қари даврани тарк этиб, жой-жойига ўтирди. Шундагина Насибанинг кўзи кузатаётган кишисига тушиб, кўнгли бироз тинчиди. Тўйхонанинг у томонидаги столда ўтирган «кундош»и унинг аламу қийноқларидан бехабар ёнидаги аёл билан гурунглашарди. Шу пайт даврада мунгли қўшиқ янграб қолса бўладими? «Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа...» «Озодбекни машҳур қилган ашула-ку бу!» «Бахт кечасида ҳам шундай қўшиқ айтадими?» «Кимдир буюртма қилдимикан ё?» — аёлларнинг бу гаплари Насибанинг қалбига яна шубҳа булутларини қувди. Бирзум тарқаган нохуш ўйлар ўрнини энди ундан-да оғриқли хаёллар эгаллади.

«Одил ака қаерда юрибдикан? Кўриб, юраги бошқача бўлиб, тўйдан кетиб қолдимикан? Ё у ҳам ҳозир шу қўшиқни эшитиб, ўйга чўмиб ўтирганмикан?» Икки кўзи «кундош»и томонда бўлган Насиба ёнига кимдир келганини ҳам пайқамай қолди:

— Насиба опа, сизни кўчада хўжайинингиз чақираяпти? — тўй эгаларининг қариндош қизларидан бири секин қўлидан тортди.

Насиба хўп деганча ҳайрон бўлиб қизга эргашди.

«Тўйда ўтиролмаган... Юрагига қил ҳам сиғмаётган бўлса керак бу учрашувдан кейин?» Аламда ёнгани сайин эрининг ранг-рўйини кўриш учун ошиқди. Одил эса хотинини кўриши билан машинасини ўт олдирди. Насиба эшикни оча солиб, «Тинчликми?» дейиши ҳамон «Ҳа, ўтир», деди. Аёли жаҳл билан олд ўриндиққа ўтиргач, газни босди.

— Нима бўлди? Азройилни кўргандек тўйда ўтира олмадингиз? — пичинг қилди Насиба.

— Уйдан телефон бўлди. Сожиданинг мазаси бўлмай қолибди. Шунга сени жойингдан тополмай, ўзим кетдим.

— Нима? Сожидамга нима бўлибди? — Насибанинг бутун вужудини энди ҳадик маҳв этди.

— Кўричак бўлиб қолибди. Ҳозир шифохонада, зудлик билан операция қилишмаса, ёрилиб кетаркан. Шунга... То ўзига келгунча етиб борамиз...

Насиба қалбини жизғанак қилаётган туйғудан уялиб кетди. Шифохонага боргач эса дераза олдидаги каравотда жилмайиб ётган қизининг пешанасидан ўпгач, қинидан чиққудек ураётган юраги таскин топди...

***

— Ўн йил яшабди шўрлик хотини билан. Умид қилишганда. Ёлғиз ўғил бўлгани учун зурриётсиз ўтмасин деб, қайнота-қайнонасининг ўзлари қизларини олиб кетишибди. Шунга ҳам икки йил бўлган экан... — момоси сўз бошлаганди бу мавзуда биринчи марта.

Кейин гапга онаси қўшилди:

— Шу, ёлғиз муродини онаси энди фарзанд туққан аёлга уйлантираман, деётганмиш. Бўлмаса, турмуш кўрмаган қизларни ҳам сўраётганлар оз-мунчами?

Яна обдон ўша кишининг, онасининг таърифини келтиришди. Насиба ҳамма гапни эшитиб, тушуниб ўтирса ҳам, мум тишлаб олганди.

Уч йил умид билан эрини кутди. «Келар, кечирим сўрар, олиб кетар», деган ўйда эшик пойлади. Момоси «Оқ сочларим ҳурмати туғилмаган гўдак етим қолмасин», дея қудаларининг остонасига бош уриб борди. «Ўғлимнинг бели тўла бола, қиз деганига эса қирон келмаган, уйлантириб қўяман, туғиб бераверади», деган жавобни эшитиб боши хам қайтди. Баъзида Насиба ўзини айбларди. Ўласа қилиб дўполласа ҳам чидаб ўтириши керак эди... Шунда Сожидага ўзининг фамилиясини бериб, туғруқхонадан юм-юм йиғлаб чиқмасмиди?

Сожида иккига кириб, тили ширин бўлиб қолгач, бир кун қизини етаклади-да, эрининг ишхонасига йўл олди. Собиқ турмуш ўртоғи ястаниб ўтирган хонага кираркан, оёқлари қалтиради. Қандай кутиб оларкан? Қизининг дада деганини эшитиб, сапчиб ўрнидан туриб қучоқлаб олса керак?.. Афсус Сожида дада демади, Сарвар ҳам ўрнидан сапчиб турмади. Она-болани бегоналардек совуққина қаршилади.

— Сарвар ака, ярашайлик. Қаранг, қизимизнинг ширинлигини, — Насиба ўзида куч топиб зўрға шу сўзларни айта олди, холос.

— Ярашайлик. Мен аллақачон сен билан қонунан ажрашганман. Чертмайдиган бирортасига эрга тегиб кетавер... — деди у қизалоққа парво ҳам қилмай. — Билаги зўр акангга айтсанг, ўзи топиб беради.

Насиба лабини тишлаб қолди. Кейин бу одамдан умид қилиш бефойдалигини англадими, қизини даст кўтариб чиқиб кетди.

Уйга кела солиб, ёстиққа юзини босиб йиғлай бошлайди. Уч кунгача ўзига келолмади. Ахир энди йигирма иккига тўлаяпти. Шу ёшида ажрашиб ўтирибди... Тағин бир боласи ҳам бор. Акаси ҳам ўшанда қизишиб кетди. Қизишмай ҳам бўлармиди? Ота-онасининг бир ўғилдан кейин беш фарзанди нобуд бўлган. Насиба туғилганида ҳаётдан насибаси узилмасин дея уни шундай аташган ва доим қўлларида кўтариб юришган. Қорачиқдек асралган синглисини ҳали уйланганига уч ой бўлмаган куёв аямай калтакласа, келинчак шўрлик қишлоқнинг у бошидан бу бошигача ялангоёқ югургилаб келса-ю, ака жим ўтирсинми? «Йўқ, ҳомиладор аёлининг қадрига етмайдиган эркакга йиғлатиб қўядиган синглим йўқ», деб куёвнинг юзига бир мушт тушириб келди. Эркатойининг бурни қонаганига чидолмаган қайнона эса етти маҳаллага дод-вой қилиб, эр-хотинни ажраштирди.

Мана, шунга ҳам уч йил бўлибди. Эри ҳам уйланиб кетди. Олти йил ичида Насибага оғиз солганлар бўлди. Бахтидан бир марта куйган аёл иккинчи бор оила қуришни истамай ҳаммани рад қилиб ўтирганди. Уйдагилар ҳам унинг раъйига қарашаётганди. Аммо бу номзодни негадир рад қилишмади. Ҳатто, мажбурлаб учрашувга ҳам чиқаришди. Охирги пайтларда келинойиси билан чиқиша олмаётган, акам ва онамнинг бошини ташвишга қўйиб яшаяпман, дея ҳисоблаётган Насиба иккиланиб қолди. Бўй-басти келишган, ўзини тутиб олган, босиққина Одилнинг «Қизингизга оталик қиламан», деган сўзлари ҳам уни ўйлантираётганди.

Қатъий қарорга келишига эса қизининг кўзларидаги ёш сабаб бўлди.

— Ойи, ойи, Зуҳриддин мени урди. Кетайлик шу уйдан, ойи, — пиқиллаб йиғлаб келди Сожида ёнига.

— Нега уради?

— Телевизорнинг пультини «Менга бер», деб урди. Кейин «Бу телевизорни дадам олиб келган, бу уй ҳам бизники, сен ўзингнинг дадангнинг уйида яша», деб айтди... Юринг, дадамникида яшайлик... — беш яшар қизча уч йил олдин унга назар ҳам солмаган Сарварни эслолмас, бир кун отаси совға-саломга тўлиб келиб, бу уйдан уларни олиб кетишига ишонарди.

— Зуҳриддин??? — Насиба бор овозида бақириб меҳмонхона томон юрди. Телевизор қаршисида чўзилиб ётган жиянини қандай силтаб ўрнидан турғизганини-ю унинг икки қўлидан тутиб, «Сенга бу гапларни ким ўргатди?» дея йиғлаб уриша бошлаганини ўзи ҳам билмай қолди. Келинойиси келиб, боласини унинг қўлидан олди... Қулоғи остида кимдир шанғиллар, қизалоғи эса «Ойи, кетдик», дея қўлидан тортарди.

Улар ўша куни кета олишмади. Борадиган жой топишолмади. Акаси ҳам бунга йўл қўймади. Фақат момоси уни Одил билан тақдирини боғлашга кўндирди. Бир ойдан кейин Сожида кутган инсон — совға-саломга қучоғи тўлган дада келиб, уларни олиб кетди.

***

Бу воқеага ҳам ўн икки йилдан ошди. Насиба яна уч бор оналик бахтини туйди. Одил қизини ўз боласидек кўрди, Сожида ҳам «дада»сига тез меҳр қўйди... Фақат... Насиба рашк ўтида ёнарди. Эри биринчи аёлидан кўнгил узолмасди. Айниқса, турмушларининг илк йиллари Одил Умида билан ришталарни узишни истамасди. Гоҳ унинг уйигача борар, гоҳ ишдан чиқишини кутар, байрамларда кўз очиб кўрганини эсдан чиқармасди. Бу гаплар Насибанинг қулоғига етиб келар, у ўзини фақат бола туғиш учунгина бу хонадонда кун кечираётгандек ҳис қиларди. Устига-устак, у турмуш ўртоғига кўнгил қўйганди. Муҳаббат, рашк ва ҳар хил гап-сўзлар бир бўларди-да, жонини ачитарди. Биринчи ўғли туғилгач эса ҳаммаси жой-жойига тушишидан умид қилаётган аёлнинг юраги янада тилкаланди.

— Умида шу кунларни қанча кутганди-я... Нега тақдир ундан туҳфасини қизғанди?..

Ҳеч қачон оғзига ароқ олмаган эркак бир кеч ичиб келиб, ҳовлида ўтириб йиғлади.

Орадан йил ўтиб эса Одилнинг даҳшатли қароридан хабар топди. Эри Умидани яна никоҳига олиб, у билан ҳам яшармиш. Умиданинг ўзи қўнғироқ қилиб Насибани огоҳ қилмаса, у ҳеч нарсани билмай ҳам қолиши мумкинлигидан дили хуфтон бўлиб Одилнинг ишдан келишини кута бошлади. Хўжайинининг машинаси овозини эшитгач эса бир боласи қўлида, бирини етаклаб ҳовлига чиқди.

— Қаерга кетаяпсизлар? — деди хотинининг салом бермаганини парвойига ҳам келтирмаган Одил Сожидага қучоқ очаркан.

— Билмайман! Умида билан яшашни истасангиз, мана, уй сизларга! Биз кетамиз, — дадасининг бағрига отилаётган қизининг қўлидан тортиб, дарвоза томон юрди Насиба.

Одил аввалига сесканиб кетди. Кейин гап нимадалигини тушунди чоғи, аёлининг ортидан юрди. Умида уни тинч қўймаса, рафиқасини ҳаммасидан хабардор қилишини айтиб огоҳлантирганди. «Охири шундай қилибди-да», ўйлади Одил.

Шу билан у собиқ хотинининг ёнига қадам босмади. Тўрт боланинг отаси бўлгач масъулияти ҳам ортдими, муҳаббатини кўнглининг тубига кўмди. Бироқ Насибанинг кўнгли доим нотинч. Сал ишдан кеч келса ҳам ё қовоғи уюлган бўлади, ё қаерда юрганини сўраб сўроққа тута бошлайди. Аёлининг бугунги ёнишлари ҳам шундан. Учаласи бир даврада ўтирганидан ўзини қўярга жой тополмаган Насиба бўлди. Ваҳоланки, Одил ҳам, Умида ҳам бир-бирини кўргани йўқ... Бундан бехабар Насиба ҳозир ич-ичидан шукрона айтаяпти. Эри ўйлаганидек ўзига кундош санамиши билан хуфёна учрашмаганигамас, у Сожидани ўзининг фарзандидек яхши кўришига шукр қилаяпти...

«Шунчалик яхши, бағрикенг, Сожида учун жонини аямайдиган, мен қизимнинг дарддан чулғаниб ётганини кўрсам, адо бўлишимни ўйлаб, ўзи болажонимнинг бошида турган одамни бугун танидим... У гумонланишгамас, ишонч билдиришга арзийдиган инсон...» Тилига дилидагиларни кўчиришга қизидан, ҳамширадан хижолат тортган Насиба ёнида қалқон бўлиб турган турмуш ўртоғи — олийжаноб инсоннинг қўлини меҳрла сиқиб қўйди...

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 55 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика