www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3178]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Eelldytinka, JosephWet, AnthonypeK, Timothybods, Anthonyfuh, WalterMl, Kennethsob, KennethcernLY, DouglasKl, GabrielDish, Damientado, Andrewcrof, RichardKed, Grafyynya, Muz_DJJM, KitSwive, Muz_DDBM, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, LupeHieree, RichardTHISY, Dennisborce, SejebevOl

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Февраль » 14 » Shunday kunda mening hatto internetda bo‘lsa-da, yigitim yo‘qligi alam qiladi…

23:48
Shunday kunda mening hatto internetda bo‘lsa-da, yigitim yo‘qligi alam qiladi…
Уйимдан бекатгача анча пиёда юришим керак. Йўл юзидаги мактаб ўқувчилари тўп-тўп бўлиб ўтиб боришарди. Кутилмаганда уларнинг суҳбатлари қулоғимга чалинди:

– Бугун дарсдан сўнг кинога тушамизми? Байрам байрамдек ўтсин-да, ахир!

–  Ҳа, тўғри айтасан, шундай қилайлик!

– Ким нима совға олди ўзи? Мана, меникини қаранглар, юрак расми акс этган эсдалик совға олдим, ёқармикин-а?

– Қани, бир кўрай-чи, ўҳ-ҳў, зўридан олибсан-ку.

– Мен ҳам кўргандим шунақасини. Лекин пулим етмаганди. Шунча пулни қаердан олдинг.

– Э, сўрама, уйдагилар овқатланишим учун берган пулдан тежаб анчадан бери йиғиб юрардим…

Беихтиёр соатимга қарадим, бугун қандай сана ўзи? Биз, ижодкорлар бугунги сана билан боғлиқ яна қандай муҳим воқеани унутаёзибмиз, дея ўйладим. Бекатга етиб улгурмасимдан автобус кўринди, шошганча унга "илиниб” олдим. Бир-икки бекатдан кейин бир тўп қизлар "гурр” этиб чиқишди. Кўринишидан коллежда таҳсил оладиган ўқувчиларга ўхшайди.

–  Қара, мана бу сайтда "Валентин куни” муносабати билан севишганлар учун аталган энг яхши анимацияли откриткаларни бепул сақлаб олиш мумкин экан…

– Ҳа, кўрдим, менга ҳам хабар келди…

Қизлар кўзларини қўл телефонларидан узмай гаплашиб боришарди.

– Эҳ, шундай кунда менинг ҳатто интернетда бўлса-да, йигитим йўқлиги алам қилади…

Бирдан қизлар орасида беўхшов кулгу кўтарилди. Оддийгина, енгилгина отилиб чиққан бу сўз атрофдагиларни, айниқса, катта ёшдаги йўловчиларни ғашини келтирди. Айримлари ўша қизга ижирғаниб, маъноли қараб ҳам қўйишди. Ўн олти-ўн етти ёшлардаги қизларнинг юз-кўзига қарайман. Одоб, андиша, ҳаё каби бокира туйғуларни айримларидан излаш ҳам бефойдадек кўринди. Шундайлардан "Севишганлар куни” ўзи қандай байрам? У нима учун нишонланади?” деб сўрасангиз, тап тортмай "Севишган йигит-қизларнинг байрами-да!” деб жавоб беришади. Ҳамма ҳам бу куннинг моҳияти, миллий қадриятларимиз ва ўзбекона одоб-андишамизга нечоғли тўғри келиш-келмаслиги билан қизиқавермайди. Аслида "Севишганлар куни” деб аталган байрамнинг келиб чиқиш тарихини билишармикан?

Тарих саҳифаларида бу ҳақда аниқ тафсилотлар келтирилмаган бўлса-да, одамлар орасида турли афсона-ю, ривоятлар юради. Уларда келтирилишча, Валентин деган шахс тахминан эрамиздан уч аср олдин Римда жойлашган Терн шаҳрида туғилган. Аслида роҳиб бўлган бу инсон кейинчалик ўз касбига ҳилоф иш қилиб, "муҳаббат мактублари”ни битиш йўлига ўтиб кетган, дейилади.

Валентиннинг ҳаёт йўли Рим императори Клавдий II даврига тўқнаш келиб қолади. Қонли урушлар режасини тузган султон ўз аскарларига уйланишни тақиқлаб қўяди. Авлиё Валентинни севишган қалбларга раҳми келади ва бошқалардан яшириб, "бахти қаро” севишганларнинг никоҳини ўқиб қўяверади. Гувоҳларсиз. Ноқонуний. Ярим тунда.

Унинг бу қилмишлари ошкор бўлади, Валентинни қамоққа олишади. Император томонидан қамалганидан сўнг ҳам турли мактубларни зиндон қаъридан чиқаришда бардавом бўлади. Охири унга ўлим жазосини белгилашади ва 269 йили 14 февраль куни қатл қилишади…

Ўз даврида Италияда ҳам бу байрам ман қилиб қўйилган, чунки у айнан Италияда жуда кенг нишонланган эди.  18-19-асрларга келиб яна қайта тикланган. Ўша пайтлардан бошлаб ғарб мамлакатларида "Валентин китоблари”  –  ишқий шеърлар ёзилган китобчалар сотила бошланган. Бундай китобларда севги изҳор қилиш ҳақида маслаҳатлар ҳам бўлган. Севишганлар ишқий мактублар ёзишда шу китобдан фойдаланишган.

Бугун мамлакатимизга, айниқса, ёшлар қалбига "Оммавий маданият” ниқоби остидаги ғаразли кучлар хуружи турли қиёфада намоён бўлмоқда. "Оммавий маданият”ни ясовчилар одамларга ёқимли, суюкли барча туйғулардан унумли фойдаланадилар. Ана шундай мавзулардан энг оммавийси – севги.

Севги ўзбек миллати учун бошқаларга айтилмайдиган, кўрсатилмайдиган, кўз-кўз қилинмайдиган олижаноб, сирли, сеҳрли, илоҳий туйғу. Дилдан тилга кўчса,  унинг оҳори тўкилиб қоладигандек юрагимизнинг туб-тубида сақлаймиз, ардоқлаймиз, ҳимоя қиламиз. "Ўткан кунлар”даги Кумушнинг севгиси нақадар инсоний, одобли, ор-номусли, ишончли, иродали, нозик. Ўзбек аёли, ўзбек қизи учун чин маънодаги намунавий тимсол.

Аммо афсуски, бугунги кунда айрим йигит-қизларнинг шундай юксак туйғуни эрмак қилаётганлари ачинарли. Муҳаббат ниқоби остидаги ўткинчи ҳою ҳавас, тизгинсиз хирс гирдобида билиб-билмай содир бўлаётган ҳаёсиз ишларни эшитиб чуқур изтиробга тушади киши: муҳаббатнинг юзи қора бўлдими деб.

Бугун ёшлар моҳиятини англаб етиб-етмай нишонлаётган "Севишганлар куни” баъзиларга севгиси исботи учун ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан қанчалар қимматга тушаётгани тасаввур этиш қийин эмас.

Шу куни атайлаб юртимиздаги айрим бозорларни кузатдим. Бу байрам учун сотилаётган маҳсулотларнинг турларини кўриб ҳайратда қотасиз. Харидор йигит-қизлар ҳам танлаб-танлаб олишар, ёнига яна гуллар, ширинликлар, юрак расми туширилган расмлар қўшишарди.

Юрт тараққиёти учун бел боғлаган ҳар қандай инсон бир ишга қўл уришдан олдин, яхшилаб ўйлайди: бу иш менга фойда берса ҳам, юртимга зарар бўлиб  қолмасмикан?! Мана шу саволни "Валентин куни”нинг тарғиботчисига айланиб қолган айрим чапдаст савдофурушлар ҳам ўзларига ақалли бир маротаба бўлса ҳам бериб кўришармикан?

Шукрки, мамлакатимизда 14 февраль санаси давлат ва жамоат арбоби, шоҳ ва шоир, саркарда бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларинининг таваллуд куни сифатида кенг  нишонланиб келинади. Кейинги йилларда шу муносабат билан "Адабиёт байрами”, "Ғазалхонлик” кечалари ўтказилиши анъанага айланди. Мазкур сана учун айрим маънавияти суст хонандаларнинг "Севишганлар куни”га бағишланган концерт дастурлари бекор қилинди, хусусий радиоларда "Севишганлар куни” деган жумлани ишлатиб, уззу кун ошиқ-маъшуқларнинг бир-бирига йўллаган табрикларини ўқиб эшшиттириш тақиқланди. Умуман, бу борада кенг тарзда олиб борилаётган ишлар самара бераётгани яхши, албатта. Аммо ҳали-ҳануз айрим ёшлар "Севишганлар куни”ни байрам қилиш каби ахлоқсизликдан воз кечолмаётгани ғашингизни келтиради.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида "… маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлаган. Бу даъватдан ҳар бир инсон ўзига керакли хулоса чиқариши лозим.

Адолат ФАЙЗИЕВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 206 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика