www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5914]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [742]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [443]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2592]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4288]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7957]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [943]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3416]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [188]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [232]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [356]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1799]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [332]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2063]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3617]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
Статистика







Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, AlenaRorma, silverlMl, Mihaelgiz, Marcellmn, MarcellRERO, vnikbelldum, DeltamBex, dindum, fncldum, hep_rodion, GudAPEM, NoutusFRA, dekipedd

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Апрель » 16 » Стресс: ундан чиқиб кетиш йўллари борми?

10:23
Стресс: ундан чиқиб кетиш йўллари борми?
Кейинги пайтларда стресс, тушкунликка тушиш каби сўзлар тез-тез қўлланиладиган бўлиб қолди. Бу ҳолат баъзида оилавий ажримлар, баъзан ўз жонига қасд қилишга уринишдек хунук оқибатларни келтириб чиқараётгани одамни ташвишга солади. Стресс нима? Унинг юзага келишига қандай омиллар сабаб бўлади, каби саволларга жавоб олиш мақсадида "Оила ва жамият" газетасининг мухбири Нигора Раҳмонова 2-шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансери психологи Нозима Носирова билан суҳбатлашди.

– "Стресс” инглизча сўз бўлиб танглик, зўриқиш, босим деган маъноларни англатади. Оддий тилда тушкунликка тушиш, дейилади. Бу баъзида оз фурсат, баъзида узоқ вақт кечиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам инсонга зарар етказади. Яъни, ақлий фаолиятнинг сусайиши, юрак уриши тезлашиши, қон томирлари кенгайиши, ички касалликлар – ошқозонда яллиғланишлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Стресснинг салбий томонларидан яна бири мияни тормозлаб, маъносиз фикрлайдиган даражага тушириб қўйиши мумкин. Агар одам тез-тез тушкунликни бошидан кечирса, атрофдагилар билан гаплаша олмайдиган ҳолатга тушади. Стресс натижасида инсон ўзига паст баҳо бера бошлайди. Оқибатда ўзини ёлғиздек, яқинларига кераксиздек ҳис қилади. Секин-аста руҳий тетиклик йўқола бошлайди.
– Стресснинг илк белгилари қандай намоён бўлади?
– Унинг физиологик ва психологик турлари мавжуд. Бир нарсадан қаттиқ қўрқиб кетиш, кутилмаганда автоҳалокат ёки табиий офатга учраш, танасидаги бирорта касаллик оқибатини билиб қолиш, тўсатдан яқин кишисини йўқотиш физиологик стрессни келтириб чиқаради. Психологик стресс – инсоннинг эмоционал ҳолати билан боғлиқ. Бу кўпроқ қайнона-келин, эр-хотин ёки она ва бола ўртасидаги можаролар туфайли келиб чиқади. Узоқ вақт бирга бўлган севгилисидан ажралиш ёки тўсатдан ишдан бўшатилиш ҳолатлари ҳам психологик стрессни келтириб чиқаради. Ҳар икки ҳолат инсонни ҳам ташқи қиёфасига, ҳам ички дунёсига таъсир кўрсатади ва албатта, асоратлари бўлади.
– Баъзи одамларда физиологик ёки психологик стресс ҳолати кузатилмаса-да, ҳаётдан зерикиш, ўзидан қониқмаслик, яшашга бўлган истак камайиб кетади. Бу ҳолатни қандай баҳолайсиз?
– Бу ҳолат инсон ёшликда ёки ҳаёти давомида яқин одамидан кўнгли тўлмай яшаши натижасида йиғилиб қолган танглик оқибатида пайдо бўлади. Ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини тополмаслик, атрофдагилар томонидан тан олинмаслик натижасида йиғилиб қолган асоратлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу омиллар бир кун келиб таъсирини кўрсатади. Ўзини камситилгандек ҳис қилиш, ҳаётнинг қизиғи йўқдек туюлиши натижасида ёлғизланиб қолади ва жонига қасд қилиш ҳақида ўйлай бошлайди. Жонига қасд қилиш иродасизликдан келиб чиқади. Ҳаммасига нуқта қўйсам, қутуламан, деб ўйлайди. Одамнинг хаёлига бу фикр келиши билан ўз устида ишлаши керак. Камчилик ва хатоларга йўл қўйиш, уни тузатиш инсонга хос. Аммо ҳаётни тўхтатишга диний тарафдан ҳам, руҳий тарафдан ҳеч ким ҳақли эмас.
– Тан олиш керак, баъзи эркаклар аёлининг нуқсонлари ва хатоларини фарзандлари ёки атрофдагилар ёнида ошкора айтиб камситишади, жеркийди. Бу ҳолат аёлни стрессга тушириши мумкинми?
– Албатта, аёлнинг стресс­га тушишига атрофдагилар ҳам сабабчи. Маълум маънода, унинг характери ҳам роль ўйнайди. Ҳаётда оптимист ва пессимист инсонлар бор. Масалан, оптимист аёллар эри томонидан камситилганда унчалик аҳамият бермайди, бундан фожеа ясаб, тушкунликка тушмайди. Пессимистлар эса рўзғоридаги етишмовчиликларга ҳатто картошканинг тугаб қолганига ҳам фожеа деб қарайди. Турмуш ўртоғи томонидан камситилиши уларга жудаям қаттиқ таъсир қилади. Ҳаттоки, тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқаради. Инсон камчиликларсиз яшолмайди. Камчилик­ларни тузатсак – янгиси пайдо бўлади. Ҳаёт хатоларни тузатишдан иборат. Аёл киши ўзининг камчиликларини тан олиши керак. Ташқи кўриниши, ички дунё­си ёки қилаётган ишлари тарафидан камситилдими, албатта, буни инобатга олиши шарт. Эрига: "Тўғри айтдингиз, шунга эътибор бермаганимни қаранг-а, баҳонада шу камчилигимни тўғрилаб олдим, раҳмат сизга”, деса олам гулистон. Шунда эр-хотин ўртасидаги муносабат янада илиқлашади.

– Баъзи бир аёллар уйдаги арзимаган жанжал туфайли ҳам ўз жонимга қасд қиламан, деб атрофдагиларни хавотирга солади. Бу усул билан аёл нимага эришиши ва нималарни бой бериши мумкин?
– Инсонларда шунақа характер хусусияти бор. Психологик тил билан айтганда "акцентуация” яъни, характердаги нормадан оғиш. Бундай хусусиятли инсонлар ўзини кўрсатишга, жанжал ёки бақир-чақир ҳолатига тушишга мойил бўлишади. Яқинларимни қўрқитиб олсам, шундагина ўзим хоҳлагандек яшайман, деган фикрда юқоридагидек йўл тутишади. Уларнинг яқинлари бу усул билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунтириши керак. Аёллар чиройи, иффати, самимияти, ёлғон гапирмаслиги билан турмуш ўртоғининг ҳурматига эга бўлади. Дори ичиб, ўзимни машина тагига ташлайман ёки томиримни кесаман, ўт қўяман, осаман деган таҳдидлар билан ўзини кўрсатиб ҳеч нарсага эришолмайди. Бу характер аёлга фақатгина зиён етказади. Яъни, у атрофдагилар олдида ҳурматини йўқотади. Фарзандларини руҳиятига катта салбий таъсир кўрсатади. Турмуш ўртоғининг кўнглини совутиб, ўзидан узоқлаштиради.
– Баъзи бир қайноналар ўғли ҳамда келинини измида олиб юриш мақсадида "ҳушидан кетиш” саҳнасини кўрсатишади. Бу ҳолатга психологлар қандай баҳо беради?
– Юқорида айтилганидек, бу ҳам акцентуация ҳолатига киради. Айрим аёллар ёшликда кам эътиборда бўлганлиги сабаб кексайганларида ўша бўшлиқни тўлдириб, эътибор қозонмоқчи бўлишади. Панд-насиҳат йўли билан эришолмагач, театр қўйишга ўтишади. Уларни шифохонага ётқизиш мумкин эмас. Уришиб, хафа қилиб ҳам бўлмайди. Баъзида бу ҳолат уларнинг "фойдасига” ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Аммо тез-тез такрорланаверса "сохта саҳна” фош бўлиб қолади. Унда онанинг обрўйи тушиб, ҳақиқатан касал бўлиб қолса ҳам ҳеч ким эътибор бермай қўйиши мумкин. Бу пайтда қайноналар ким биландир дардлашгиси, келинига нималарнидир ўргатгиси, уқтиргиси келади. Келин қайнонанинг насиҳатларига муҳтож бўлмаса ҳам уни уйдаги катта инсон, тажрибали аёл сифатида тан олиши керак. Ана шунда бунақа ҳолатларни камроқ кўришимиз мумкин. Уларга кўпроқ эътибор қаратиш билан бирга келин, ўғил, неваралар "Биз сизни жудаям яхши кўрамиз, уйимизни қуёшисиз”, деган жумлалар билан кўнгилларини кўтариши керак.
– Тушкунликдаги аёлни бу ҳолдан чиқариш учун нималарга эътибор бериш керак?
– Стресс оқибатида депрессияга тушган аёлларга айрим инсонлар меҳр билан қарайди. Қўллаб-қувватлагиси, ёрдам бергиси келади. Лекин бунақа инсонлар ҳаётда жуда кам учрайди. Доимий тушкунликда юрадиган одамлар яқинларини ҳам чарчатиб қўяди. Сабаби улар жудаям майда гап, кайфиятсиз, бирон бир ишни охиригача бажара олмайдиган, ҳовлиқадиган, ўзидан ва атрофдагилардан нолийдиган хусусиятга эга бўлишади. Бу эса яқинлари ва атрофидагиларни ғашига тегади. Нима бўлган тақдирда ҳам уларни қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш керак. Ҳар бир инсон ўз муаммосини ўзи ечади. Психологлар уларга йўл кўрсатишади холос.

Давлатимиз раҳбарининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида "Оила” марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида тиббиёт касб-ҳунар коллежлари негизида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилиши ҳақида вазифалар ҳам белгиланган. Шундан келиб чиқиб, касб-ҳунар коллежлари, маҳалла ҳамда хотин-қизлар фаолият юритадиган ташкилотларда амалий семинарлар ўтказишни йўлга қўйдик. Кимнидир соғлом ҳаётга қайтарсак, бахтли эканини кўрсак, албатта, хурсанд бўламиз.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 31 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #новости, #Yangilik, #xabarlar, #news, #habarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика