www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2758]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4424]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8372]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [367]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Williamned, steklodelosu, MatveyLenry, Matveypn, MatveyEr, tohirov-1978, rafisik92, alla_palich, golosavk110, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, alehska-872, muhlisa032, bxastet-812, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, vantdum, vantPesse, equache, Alisapulk, Marishavy, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Апрель » 16 » Туғруқдан кейинги 12 муаммонинг ечими

23:31
Туғруқдан кейинги 12 муаммонинг ечими
Фарзандингизни эсон-омонгина қўлингизга олдингиз. Табиийки, энди бутун диққат-эътиборингиз янги меҳмонингизда. Бу яхши, албатта. Лекин ўз саломатлигингизга ҳам эътиборли бўлишни унутманг. Чилла даврининг «чиғириқлари»дан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Туғруқ жараёнидаги жароҳатлар

Туғруқ вақтида бачадон бўйни деворида ёриқлар ҳамда оралиқ йиртилишлар (эпизиотомия) вужудга келишига қуйидагилар сабаб бўлади:

ҳомиланинг катталиги;

бачадон бўйнидаги яллиғланишлар оқибатида туғруқ вақтида тери чўзилувчанлик хусусиятини йўқотиши;

акушер-гинекологнинг кўрсатмаларига қулоқ солмай, нотўғри кучаниш.

Оралиқ йиртилишлар катталиги жиҳатидан 3 даражага бўлинади. Гинеколог ҳомиланинг боши ўтишга қийналаётган ёки табиий равишда ёриқ пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда эпизиотомия ўтказади. Аёлда минимал жароҳат амалга оширилади.

Чок тушиши. 3-даражали оралиқ йиртилишда битиб кетадиган жарроҳлик ипи билан тикилади. Сўнгги вақтларда шифокорлар жароҳатларнинг табиий равишда битиши тарафдори, шунинг учун 1-2-даражали оралиқ йиртилишлар тикилмаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Туғишда аёлнинг жинсий аъзолари кучли зўриқиш ва шикастланиш ҳолатида бўлгани учун баъзида ёриқлар тикилаётганда аёл буни ҳис этмайди. Чунки бир неча дақиқа аввал бошдан кечирган кучли оғриқлар олдида чок тушиши ҳеч нарсадек гап, шунингдек, шикастланиш натижасида асаб толаларининг сезгирлиги анча пасайган бўлади. Интим гигиенага амал қилиш билан чоклар тез ва асоратсиз битишига эриши мумкин. Иложи борича ҳидсиз совун ишлатинг, эпизиотомиядан сўнг тикув чоки қўйилган бўлса, фақат душ қабул қилинг. Чўмилишдан ёки таҳоратдан сўнг ювилган танангизни ишқалаб артманг, юмшоқ газлама ёки сочиқ билан қуритинг. Антисептик воситалардан фойдаланиш шарт эмас.

Олдини олиш учун… Ҳомила катта вазнли бўлмаслигига эътибор берилса ҳамда туғруқ жараёнида акушер-гинеколог кўрсатмаларига тўлиқ амал қилинса, оралиқ йиртилишлар хавфи камаяди. Кейинги туғруқларда чок тушган жойда қайта ёриқлар бўлиш-бўлмаслиги аёл ва ҳомиланинг ҳолатига боғлиқ.

Қабзият

Туғруқдан сўнг бироз вақт ўтиб, аёл фаоллашиши, яъни ўрнидан туриши, секин юриши зарур. Асоратсиз, жарроҳлик амалиётисиз ўтган туғруқдан кейин 24-48 соат ичида ҳаракатлана бошлаш  керак. Ҳаракат натижасида ич қотиши, бовул қилиш тизимидаги муаммолар камаяди. Қабзият қийнамаслиги учун ҳар куни ҳожатга боришни одатга айлантирган маъқул. Шунингдек, туғруқдан кейин овқатланиш тартиби ва таомномага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ суюқлик ичиш ва суюқ таомлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу биринчидан, сут келишига, иккинчидан, қабзият вужудга келмаслигига ёрдам беради. Олма, сабзи, банан, лавлаги табиий сурги воситалари ҳисобланади. Туршак шарбати ҳам фойдали. Қатиқ эса ичаклар микрофлорасини, фаолиятини яхшилайди.

Бавосил

Аёлда сурункали қабзият кузатилса, илгари бавосил билан касалланган бўлса, туғруқ жараёнида нотўғри кучаниш оқибатида геморроидал тугунлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Туғруқдан олдин ва сўнг ичаклар фаолиятини яхшиланса, бавосил келиб чиқиш эҳтимоли камаяди. Бунинг учун тўғри овқатланиш, етарлича суюқлик ичиш ҳамда қабзиятга йўл қўймаслик керак. Ҳозирги кунда дорихоналарда бавосилни даволашда қўлланиладиган воситаларнинг тури жуда кўп. Бу дардни ўзбилармонларча даволашга уринмасдан, албатта шифокорга мурожаат қилинг. У айнан сизга тўғри келадиган дорини тавсия этади. Шунингдек, бу вақтда оғир юк кўтариш ва жисмоний ҳаракатлар қилишни маслаҳат бермаймиз.

Туғруқдан кейин сут келмаса...

Одатда туғруқдан кейинги 1-2 кун давомида кўкракдан сут келмайди. Аввалига кўкракдан «оғиз сути» деб номланган суюқлик келади. У сариқсимон бўлиб, фойдали моддаларга бой. Шунинг учун чақалоққа биринчи 30 дақиқада кўкрак бериш лозим. Гўдак ундан бир неча томчи эмган тақдирда ҳам қорни тўйиши учун етарли. Сўнг (одатда туғруқдан сўнг 3-4 кун ўтгач) сут келади, кўкрак безларининг ҳажми катталашади.

Болани соатга қараб эмас, талабига кўра эмизиш тавсия этилади.

Сутим йўқ деб, болага кўкрак тутмасдан ўтирманг, гўдак эмишга ҳаракат қилгани сари кўкрак безлари сут ишлаб чиқаришни кўпайтиради.

Сут келгандан кейин уни кўпайтиришни истасангиз, болани эмизиб бўлиб, кўкрагингиздан ярим пиёла сут соғиб ташланг. Гўдак қанча эмган ва қанчасини соғиб олган бўлсангиз, кейинги сафар шунча миқдорда сут келади.

Кўкрак сути билан боқаётган аёл тўғри овқатланиши ва тўлиқ дам олиши зарур. Витамин ва минералларга бой, озуқали таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ҳар эмизишдан сўнг енгил тановул қилинг, истагингизга кўра суюқлик ичинг. Бу сутнинг сифати ҳамда кўпайишини таъминлайди.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Уйқу (кундузги уйқу билан бирга) 10 соатдан кам бўлмагани маъқул.

Она сути гўдак учун энг қимматли озуқа ҳисобланиб, унинг таркибида болани юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи ҳужайралар ҳамда гўдакнинг ақлий ва жисмоний ривожланишини таъминловчи моддалар мавжуд. Биринчи олти ой давомида кўкрак сути боланинг соғлом ўсиб, ривожланиши учун ягона озуқадир.

Кўкрак учидаги ёриқлар

Кўкрак билан боғлиқ муаммолар асосан биринчи фарзандини дунёга келтирган аёлларда кўп учрайди. Улар кўкрак учи йўқлиги, эмизишда кўкракни нотўғри тутиш, гигиена қоидаларига амал қилмаслик ва терини қуритиб юборадиган воситалардан фойдаланиш натижасида юзага келади. Кўкрак учи қийилмаслиги учун ҳомиладорлик давридан бошлаб эмизишга тайёрланиш керак. Табиий толалардан тайёрланган қаттиқ мато ёки сочиқлар билан кўкракни артиш, қўл билан соат йўналиши ва унга қарама-қарши йўналишда айлантирма ҳаракатлар қилиб, кўкрак учини чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Буларнинг натижасида кўкрак териси дағаллашади ва бола эмганида ёриқлар камроқ кузатилади. Кўкракда қизариш бўлганда таркибида тери жароҳатлари битишига ёрдам берадиган А, Е ва В витаминлар гуруҳи бўлган мазь ва кремлардан фойдаланинг. Ёриқларга инфекция тушишидан ҳимоялаш мақсадида 1 фоизли бриллиант яшили ёки водород перекисини жароҳат атрофига суртиш керак. Синтомицин линимент ва фурацилин мази, шунингдек, ёғли хлорофиллипт эритмасидан компррес қилиш ҳам яхши фойда беради. Ҳар эмизишдан кейин компрессни янгилаб турган маъқул. Лекин албатта шифокорга кўринишни маслаҳат берамиз.

Лактостоз ва «кир қўллар касаллиги»

Кўкракда сут кўпайиб, бола эмганидан кейин ҳам сут борлиги сезилганда уни соғиб ташлаган маъқул. Чунки сут тўпланиб, қотиб қолиши натижасида аёлнинг тана ҳарорати кўтарилиб, кўкрагида оғриқлар бўлади. Сут қотиб қолган кўкракни гўдакка кўпроқ тутиш ва соғиш билан оғриқлардан холос бўлиш мумкин. Болани ушлаш ёки уни қўлга олиш ва эмизишдан олдин қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг. Кўкрак тозалигига ҳам эътиборли бўлинг. Бу соҳадаги жароҳатларга инфекциялар тушиб, сутнинг таркиби ўзгаришига ва мастит касаллигига сабаб бўлади.

Оёқдаги шишлар

Ҳомиладорлик даврида буйракларга босим тушади. Ҳомила катталашган сари бу босим кучаяди, сийдик йўлларига оғирлик тушади. Ишлаб чиқарилаётган пешоб сийдик йўлларида ўтишга қийналиб, узоқ вақт туриб қолса, инфекциялар пайдо бўлиши учун қулай шароит вужудга келади. Туғруқдан кейин ҳам бачадон ичи бўшаган бўлса-да, у дастлабки 10 кун ичида барибир катта ҳолатда бўлади. Буйраклар ҳам ҳомиладорликдан кейин ўз фаолиятини яхшилаб олиши учун вақт керак. Бу бир ҳафта-10 кун давом этади, шишларга сабаб бўлади. Агар 10 кундан кейин ҳам шишлар кетмаса, шифокорга кўриниш керак. Бу шишлар туғруқнинг асоратлари эмас, балки бўйрак ва сийдик йўлларидаги касалликлардан далолат бериши мумкин.

Белда ва киндик остида оғриқ

Бел ва киндик остидаги оғриқлар бачадон қисқариши билан боғлиқ. Бачадоннинг қисқариши оғриқли бўлиши мумкин. Хавотир олманг, бу нормал ҳолат. Қисқаришлар алоҳида гормон — окситоцин томонидан рағбатлантирилади. У организм томонидан ишлаб чиқилади ёки сунъий тарзда организмга киритилади. Кўкрак сути билан эмизиш окситоцин гормонининг тез ва тўлақонли ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Оддий қилиб айтганда, болани она сути билан эмизиш олдинги ўлчамларнинг тикланиш жараёни ва бачадоннинг умумий ҳолати енгил ва оғриқсизроқ кечишига ёрдам беради. Чилла даврида бачадон ўз ҳолатига қайтади ва оғриқлар ўтиб кетади.

Қорин боғлаш керакми?

Чилла даврида қорин боғлаб юриш тавсия этилмайди. Аёл саломатлигини чилла даврида тиклаб олганидан сўнг туғруқдан кейинги махсус гимнастик машқлар билан шуғулланиши мумкин. Қорин учун алоҳида машқлар яхши натижа беради.

Чилла даврида қон кетса...

Чилла даврида қон кетиши жинсий аъзолардаги яллиғланишлар, инфекция тушган, шунингдек, йўлдош қолдиқлари бачадонда қолиб кетган ҳолатларда кузатилади. Оғир юк кўтариш, кескин ҳаракат ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу вазиятда албатта туғруқни амалга оширган шифокорга мурожаат қилиш керак. УТТ ўтказилганидан сўнг даво чоралари кўрилади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Жинсий ҳаёт

Аёл кўзи ёриганидан сўнг 6-ҳафтадан бошлаб жинсий ҳаётни йўлга қўйиши мумкин. Бу вақтга келиб, ажралмалар тўхтаган ва жинсий аъзолар ўз ҳолига қайтган бўлади. Жинсий яқинликда гигиена қоидаларига амал қилиш тавсия этилади. Эпизиотомия ва кесарча кесиш амалга оширилган аёллар ўзларини бироз эҳтиёт қилишлари керак. Одатда жинсий яқинликда оғриқлар кузатилмаслиги лозим. Лекин аёл оғриқлардан нолиса, бу бирон касалликдан далолат беради. Шифокор кўригидан ўтиш билан масалани ҳал этиш мумкин.

Туғруқдан кейин ҳайз даври нега ўзгаради?

Ҳайз циклининг ўзгариши аввало гормонал жараён билан боғлиқ. Аёл ҳомиладорлигида ва туғруқдан кейин эмизаётганида унинг гормонал ҳолатида бирмунча ўзгаришлар кузатилади. Организмда гормонлар ўз фаолиятини тўғри йўлга қўйганидан сўнг ҳайз цикли ҳам тикланади. Ҳайз келиш муддати ва унинг давомийлигида бироз ўзгаришлар бўлиши мумкин. Туғруқдан сўнг 2-3 ҳайз кўргандан кейин тартибга тушади. Бу ҳолат кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Албатта шифокорга мурожаат этинг, агар…

туғруқдан кейин 10 кун ўтгач, қон кетиши бошланса;

туғруқдан сўнг 10 кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилиб, ёқимсиз ҳидли ғалати ажралмалар кела бошласа;

сизда пешоб тутолмаслик ҳолати кузатилса;

оёқлар шишиб, оғрий бошласа;

пешоб ранги ўзгарса ёки у лойқасимон кела бошласа;

кўкрак қаттиқлашса ва бунда тана ҳарорати кўтарилса.

Олий тоифали шифокор-гинекологлар Зилола ИНОЯТОВА ва Наргиза АКБАРОВА тавсиялари асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 1924 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика