www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4965]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, SamuelMody, NikollOr, alyssaap60, NiklMody, Atasemeedo, kurasov1965S, kurasov1965e, steklodelbin, worGag, worCof, lenwaf, Atassefrumn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 30 » ​Тўйдаги кимўзар ўйини ёки сарпо машмашаси

16:22
​Тўйдаги кимўзар ўйини ёки сарпо машмашаси
Қиз узатаётган ва келин тушираётган оналар диққатига!

Ота-оналарнинг ярим умри болалари учун сарпо-cуруқ йиғиш, уй-жой қуриш, моддий-техник бойликлар жамғариш орзуси ва ташвиши билан ўтади. Нима учун шундайлигини йигит-қизлар яхши фаҳмлашармикан? Қизини бировдан кам қилмай узатиш, ўғлига иморат солиб беришни ҳар бир ота-она ўз бурчи деб билади. Бу бурчни адо этиш асносида улар фарзандини қийинчиликлардан эҳтиётлайди, оғирликларни ўз бўйнига олади, атак-чечакни бошлаган ёш оила оёққа туриб олиши учун қўлидан келган бор имкониятни ишга солади. Фақат шу имконларини икки ёш бахтига омил бўла олмайдиган нарсаларга сарфлаб юбориши баъзан кишини ўйлантириб қўяди.

Ҳаммаси ўзимиздан бошланади!

Бундай гапларнинг минг турлисини эшитгансиз: «мебелини қайтариб юборибди», «пардасидан кўнгли тўлмабди», «қудаларим жуда тоғорапараст, молпараст чиқди», «олиб келган мантисининг таги тушиб ётган экан», «норин берган тоғорамга 2 та нон солиб қайтарибди», «қўйган материали бувимнинг замонидан қолган»… Ҳа, тўй қилишга келишилган кундан бошлабоқ шу каби гап-cўзлар, ўй-фикрлар томонлар аро «бориб-келаверади». Оддийгина «оқ ўрар» маросимида аввал куёв томон келинга битта оқ мато ёки оқ рўмол қўйиб, оқлик тақдим этган бўлса, ҳозир бош-оёқ сарпо (тилла тақинчоқ, cўнгги урфдаги оқ либос, оқ туфли, оқ сумка…) қўйишни урфга киритган бўлажак қайноналар бозорларни кезиб чиқишади. Келинни кўрмай туриб, айтилган ўлчам бўйича, ёқиш-ёқмаслигини ҳам билмай, ўз дидига кўра кийим-бошларни палон пулга харид қилади. Каттани кичрайтириш, кичигини сотувчи билан талашиб алмаштириб келиш каби муаммоларнинг ўзи икки томонни ҳам тўй олдидан қанча вақт ва ҳаражат сарфлашга мажбур қилади. Фақат шу муаммони эслабоқ, миямда бир фикр айланаверади: нега ҳаммасини чалкаштириб, мураккаблаштириб юборганмиз ўзи? Ўзимиз тўй олди харажатларидан нолиймиз-у, яна бошқалардан ортда қолмаслик учун тиришаверамиз. Баъзи қудалар «Ҳар ким ўзи учун сарпо қилсин», деган тўхтамга келмоқчи ҳам бўлишади. Лекин яна «эл-юрт аъмоли» устунлик қилади, «бир сидра қилмасам бўлмайди» деб, ҳар икки томон бир-биридан хижолат бўлиб, яна ўша мантиқсизликка қайтишади. Сарпо билан боғлиқ анъаналарни ҳам қулайлаштириш керакмасмикан?

Мантиқсиз борди-келдилар

Қудачиликнинг энг катта борди-келдиси фотиҳа тўйида синовдан ўтади. Қўни-қўшни, қариндош-уруғлар олдида уялиб қолмаслик важидан ҳар бирининг қиймати 100 минг сўмдан ошадиган тугун-тоғоралар занжирини шўрлик оналар бўйинларига осишади. «Нечта аёл билан келадиган бўлдингиз?» деб қудасидан сўраб олган қизнинг онаси вакилларнинг ҳар бирига патнис тайёрлайди. Мана шу патнисга қўйиладиган маҳсулотларни кўриб, умрида кулмаган ва куймаган эркак бўлмаса керак. Қаранг-а, келган аёллар тоғорани бекорга кўтариб келишмайди, ўзлари билан бир кийимлик қимматбаҳо мато, бирор идиш-товоқ, қора чой, кўк чой, қаҳва, оқ қанд, баъзан қуйилтирилган сут (!), конфетлар, шоколаднинг донали, килограммли турларидан (ҳаммасини эслаш учун анча вақт керак) солиниб, чиройли қилиб безатилган (махсус қоғоз ҳам яхшигина харажат) патнисни кўтариб кетишади. Самарқандлик дугонам эса бир фотиҳада қуда хотинларга замонавий соябон, қўл фонуси (бу нимага керак, билолмадик), яна бир сафар ҳар бир вакил хотинга хорижий либослар қўшиб беришганини кўрибди. Баъзилар «эркаклар борадиган бўлса, анча камхаржроқ бўлади», деган фикрда эркак қудаларни фотиҳага жўнатади. Ҳатто шундай бўлса ҳам ҳаражатлар ва ҳаракатлар камаймайди, ҳар бирига тўн кийдирилиб, қўлларига катта пакет тутқазилади. Вакиллар зиёфат еб, суҳбат қуриб турган бир чоғда товоқхонада тапир-тупир авжида: тоғоралар зудлик билан бўшатилиб, ювилиб, қуритилиб, бошқа таомлар жойлаштирилади. Зиёфатни тўйиб еб олган вакилларга тоғораларни яна тўлдириб қайтариб беришади. Агар ақлимиз уйғоқ бўлганида мана бундай ўйлармидик: ўша таомлар ҳамманинг ўз уйида қолса бўлмасмикан? Баъзан нега шундай одатлар юзага келган экан деб этнография, маданиятшунослик, тарих китобларини титкилаб чиқаман, катталардан, бува-бувиларимиздан сўрайман, жавоб тополмай хуноб бўласан киши.

Талаб ва имкон тўқнашуви

Аслида бизда ҳамманинг нияти жиддий ва холис: қисқартирилган, аммо орзу-ҳавасли тўй. Бу орзуси тушмагур чегара билмаганидан кейин аёлларимиз нима қилишсин? Қайси вилоятда фақат биргина хонани мебель билан таъминлаш жоиз бўлса, бошқа вилоятда келинга бериладиган ҳар икки (баъзан, уч) хонани тўла-тўкис безатиш талаб этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўй қилиш осон эмас. Яна шуниси ҳам аниқки, ҳар икки томон (келин ва куёв) ҳам тўй қилиб, моддий жиҳатдан ютмайди. Кўпинча «қиз томонга қийин», дейишади, йўқ, ҳам қиз узатиб, ҳам ўғил уйлантиргандан сўраб кўринг, натижа: икки ўн беш — бир ўттиз. Битта мебелининг ўзи палон пуллигидан қиз томон оғринса, никоҳ тўйи ҳаражатларию машмашаси, қалин пулини айтиб, куёв томондагилар ҳам чакана харажат қилмасликларини таъкидлашади.

Ҳамкасбим гувоҳ бўлган ҳолат: «...Ён қўшнимникида «мол ёяр» маросими бўлди. Қўярда-қўймай, «юринг, келинимнинг нарсаларини кўрасиз», деб олиб чиқиб кетди. Қўшним ўзида йўқ хурсанд бўлиб, «мана, қаранг, ҳўл латта билан ҳам артиб кўрдим, келинимнинг бу мебелининг ранги чиқмас экан» деб қолса бўладими! Одамлар шунчалик ҳам бир-бирини кавлаштирадими? Ўзимнинг ҳам қизим бор, узатишга қўрқиб қолдим».

Қайнонага келинининг сепи ёқмаса борми, кўнглини қудалари юборадиган кейинги совға-саломлар ҳам илитолмаслиги мумкин. Чунки ғишт қолипдан кўчган: ҳамма кўрадиган, ҳамма гапирадиган пайт бой берилди». «Ўғлим (қизим) бир марта куёв (келин) бўлади, қўйган сарпоси шуми?» деб ошкора хафа бўладиган оналар ёшларнинг ҳам кўнгил уйини бузиб қўйишади. Кийим топиладиган нарса, аммо ёшларнинг бир-бирига, катталарнинг муносабатига қўйган дастлабки ихлосини қайта тиклаш эса жуда мушкул. Шу ўринда қайноналар ҳам бир нарсани тўғри тушунишга ҳаракат қилсалар бўларди: сиз қандай оиладан келин қилаётганингизни яхши тушуниб турибсиз, уларнинг имкониятларини баҳолай оласиз. Шунинг учун ҳам у томондан шунга ярашасини кутинг, иложи бўлса ҳеч нима кутманг. Шунда «ортиғи бўлса бош устига» дейсиз, камига эса асабингизни бузмайсиз.

Бир танишимиз қиз узатганида «пардасининг ўзи бор йиққан-терганимни кўкка совурди», деганди. Қуда хола 5 хонали уйининг ҳаммасига «янги парда осинглар, пардани кўрганлар бу уйга янги келин тушибди, десин» каби гаплар билан ошхонадан тортиб, балконгача парда остирибди. Мана шундай талаб ва таклифлар билан чиққан қайноналар тўй олдидан оиласидаги молиявий қийинчиликлар, маънавий асаббузарликларни кўриб, эшитиб, қўрқиб, келган келини билан тил топишишда ҳам қийналади.

Сарпо-суруқ классификацияси

Икки томон келишмовчилигига сабаб бўладиган сарпо нималардан иборатлиги ҳақида фикр юритсак. Латта-путта, тоғора-тугундан тортиб, келин ва куёв учун 4 фаслга мўлжалланган бошдан-оёқ кийим-кечак, идиш-товоқ, кўрпа-тўшак, гилам-палос, мебеллар (ётоқхона, меҳмонхона мебели, диван-кресло мажмуи, стол-cтул…), техник жиҳозларнинг (телевизор, кир ювиш машинаси, компьютер, микротўлқинли печ, музлатгич, чангюткич...) ҳаммаси келин боланинг сепи доирасига кирадиган бўлиб қолди. Албатта, ҳар бир вилоятда сарпо-cуруқ масаласига ўзига хос ёндашилади. Шундай бўлса-да, ҳамма ерда келиннинг молидан камчилик топиш, ёки сепни дабдабали қилиб, ошириб-тошириш кузатилади.

ФОТО: мебеллар, гиламлар, кийим-кечаклар

Керакмасларни чегириб, кераклиларни олиш мумкин-ку!

Тўйлар билан боғлиқ қанчадан-қанча исрофгарчиликларга йўл қўямиз. Масалан, 4 та тоғора ўрнига ўртача чангюткич сотиб олиш мумкин. Бир донаси палон сўм турадиган атирлар, 2 та тўйга кийилгач, урфдан қоладиган кўйлаклар ўрнига кир ювиш машинаси, йиллар давомида ишлатиладиган идиш-товоқ, никоҳ оқшомига кийиладиган миллион сўмли оқ кўйлакдан чегириб ёки 3 та ашула айтиб жўнаб қоладиган 5-6 нафар фонограммачи сонини камайтириб, тор кўчамизга сиғмайдиган узундан-узун машиналардан воз кечиб, ўрнига оғиримизни енгил қиладиган нарсаларга ҳам имкон топиш мумкин. Агар тўйга режа ва иқтисод лойиҳаси сифатида ёндашилса, тўёналарнинг ўзидан ҳам хомашёлар олиб, тўй бошлаш ва рисоладагидек ўтказиш мумкин. Бунинг учун фақат иккала қуда ўзларига мос ва хос келишувни йўлга қўйишлари керак. Аммо афсуски, орамизда бир-бири билан тил топиша олмайдиган, қудаси томонидан айтилган тўғри гапни-да фақат ёмон тарафга оладиган қудалар ҳам учрайди.

Келишув cепни кўнгилдагидек, тўйни орзудагидек қилади!

Ўзим гувоҳи бўлган ҳолат: бўлажак қайнона қудасига «қизингиз ялтир-юлтир кийимларни кўп тиктириб ташламасин, ўқишга боради, ўзига керакли нарса олсин. Мана, қизимнинг кийимлари ҳам қандай бўлса шундайлигича турибди. Мен ишлайдиган одамман, кўп меҳмонма-меҳмон юролмайман, кийилмаслиги мумкин. Меҳмонхонани ҳам ўтган йили таъмирдан чиқариб, янги замонавий парда осганман. Пардага пул кетказманг» деса, қизнинг онаси «қизимга материал қўймоқчимас, қизининг эски-тускисини тутқазмоқчи. Ҳозирча шундай дейди, парда осмасам, ҳамма қатори ўзи ҳам гап қилади» деб, ўзини ҳам қийнаган, қудасининг ҳам гап билан дилини оғритганди.

Ҳа, ота-оналаримиз ўзлари билганича, қурблари етганича тахтни қуриб берадилар-у, аммо бахтни қуриб бера оладиган даражада қудратли эмас. Афсуски, кўпчилик оилаларнинг бахтсизлиги, ўзаро тушунмовчилик ва низоларига ўша қурилган тахтнинг катта-кичиклиги, тилла-кумушлиги, безакли-камтарлиги, дабдабали-ҳаминқадар эканлиги сабаб бўладиган ҳолатлар ҳам бўлади... Яна одамлар «сеп ҳеч нарса қилиб бера олмайди, агар келин эпли бўлмаса», дейишади. «Бойлик билан бахтни сотиб олиб бўлмайди» деган фикрга ҳам минг йиллар аввал исбот топиб бўлинган. Бу гапларни ҳамма ёддан билар экан, шунча ғалва нима учун?

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 46 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика