www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4965]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 30
Гостей: 30
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, SamuelMody, NikollOr, alyssaap60, NiklMody, Atasemeedo, Amolirmus, kurasov1965S, GaangsMr, Thailandi-Mor, Thailandi-Goola, kurasov1965e, steklodelbin, worGag, worCof, lenwaf, Atassefrumn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Февраль » 14 » Валентин кунини мусулмонлар нишонлайдими?

23:48
Валентин кунини мусулмонлар нишонлайдими?
Мусулмонларга Валентин кунини, бошқача ном билан айтганда «севги байрами»ни нишонлашга рухсат йўқ бўлиб, сабаби бу байрам номусулмон халқларнинг бидъатидир. Ислом динида фақат иккита байрам бўлиб, бу ўринда ҳеч қандай мустақил ҳукм ва шахсий фикр ортиқчадир. Аллоҳ айтади: «Биз ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амал қилгувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъват қил. Албатта, сен мустақийм ҳидоятдасан»  (Ҳаж сураси, 67 оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам) мусулмонларга кофирларнинг маросимлари ва одатларига тақлид қилишни тақиқлаганлар, чунки ташқи кўринишдан уларга ўхшашлик ўз ортидан уларга руҳан яқинликка сабаб бўлиб, мусулмонларни уларнинг хулқи ва ҳаракатларига рози бўлишига мажбурлайди. Ва, аксинча, улардан ташқи кўринишдан ажралиб туришлик Аллоҳга ишонувчилар учун улар билан руҳан яқинлашмаслик ва уларнинг ёмон ҳаракатларини олдини олишга ёрдам бериб, Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлишдан ва Аллоҳнинг марҳаматидан маҳрум бўлишдан асрайди. Абу Довуд ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир».

Шу билан бирга, Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонлар орасида бошқа динларнинг издошлари, жумладан, яҳудий ва насронийларнинг издошлари пайдо бўлишидан огоҳлантирганлар. Имом Бухорий ва Муслим Абу Саид Худрийдан (р.а) ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)  айтадилар: «Сизлар ўзингиздан аввал яшаб ўтган халқларнинг турмуш тарзига қаричма-қарич, газма-газ эргашасизлар (риоя қиласизлар). Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, сизлар ҳам кирасизлар» Саҳоблар сўрашди: «Ё Расулуллоҳ, (улар) яҳудий ва насронийларми?!». «Бўлмаса, кимлар?!» – деб жавоб бердилар.

Бошқа бир ҳадисда келтирилади. Набий алайҳиссалом айтадилар: «То умматим ўзидан олдинги қавмлар ушлаган нарсаларни қаричма-қарич ва газма-газ ушламагунича қиёмат бўлмайди», дедилар. Шунда: «Ё Расулуллоҳ, форс ва румга ўхшабми?» деб сўралди. «Ўшалардан бошқа ким ҳам бўларди?!» дедилар. Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилган.

Афсуски, бу башоратлар аллақачон ҳақиқатга айланди ва кофирлар томонидан мусулмон мамлакатларга кенг кўламда тарқатилмоқда. Мусулмонлар ичида шундай «мусулмонлар» ҳам бор бўлиб, улар ёт маросимлар, одатлар ва ҳатто ўз ҳаёт йўлларини кофирларга тақлид қилган ҳолда «байрамлар» ташкил қилиб, нишонламоқдалар. Сўнги вақтларда мусулмон ёшлар орасида ҳам бу «байрам» тарқатилаётганлиги боис Валентин кунини нишонлаш хавф-хатар туғдирмоқда.

Бу байрамнинг тарихи қадимги Римга бориб тақалади. Февраль ойининг ўрталарида римликлар, чўпонлар ва овчилар ҳомийси бўлмиш афсонавий худо Пан шарафига қурбонлик келтириб, Луперкалия фестивалини ўтказишган. Қурбонликка ит ва эчки келтирилгандан кейин мушаклари бақувват икки нафар ёшлар (қоидага биноан, улар таниқли оиладан бўлишган) қурбонликнинг қонини ўз баданларига суртган. Уларни қовуришдан олдин эчкининг терисини шилиб, ундан узун бўлаклар ҳосил қилишган. Маросимдан кейин яланғоч ёшлар эчки терисидан олиб, катта намойишни бошлаган. Намойишдагилар уларнинг йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган барчани тери бўлаги билан савалашган. Ҳатто аёллар ҳам бу савалашлар бепуштликка даво бўлишига ва туғруқ жараёни осон ўтишига ишониб, ўзларини савалашларига атайин имкон яратиб беришган. Вақт ўтиши билан аёллар ҳам бутунлай кийимсиз (яланғоч) ҳолга келган.

Бошқа бир байрамона маросим хулосасига кўра, аёллар ўз исмларини ёзиб, уни буклаб қутига ташлаган ва хоҳловчилар улардан бирини олган. Шу тарзда байрам давомида баъзан келгуси йилга қадар у ўзи учун жуфт топган. Тарихчиларнинг тасдиқлашига ишонадиган бўлсак, бу одат милоддан аввалги V асрдаёқ мавжуд бўлган.

Луперкалия фестивали римликлар томонидан шунчалик қадрланганки, ҳатто насронийлик динини қабул қилганларидан сўнг ҳам бу фестивалдан воз кечишмаган. Бироқ бу одат фақатгина 469 йилда император Гелациус томонидан қонунийлаштирилиб, унга кўра 14 февраль авлиё Валентин куни дея эълон қилинган.
Насронийлар томонидан «Севги байрами» деб номланадиган бу «байрам»га авлиё Валентин исми боғлиқлиги ҳақида турли афсоналар мавжуд.

Афсоналардан бирига қараганда, император Клавдий II римлик аскарларга оила қуришни тақиқлаб қўяди. Унинг фикрича, оилавий мажбуриятлар уларни жанговар ҳолатлардан чалғитар эди. Императорнинг ҳукмига аскарлик ниқобидаги Валентин исмли руҳоний қаршилик қилади. Бундан хабар топган император уни зимистонга зиндонбанд этиб, ўлим жазосига ҳукм қилади.

Зиндонда Валентин зиндон бошлиғининг қизини севиб қолади, лекин ўз сирини ошкор қилмайди. Чунки насронийликнинг қонунларига кўра, католик руҳонийлари ва монахлари турмуш қуришлари тақиқланади. Император унга жони эвазига насронийликдан воз кечиб, Рим худоларини тан олишни таклиф қилганда ҳам у ўз динига содиқ қолади. Валентин милодий 269 йилнинг 14 февралида Луперкалия байрами арафасида қатл қилинади. Кейинроқ католик черкови уни «авлиё» деб эълон қилади ва оддий халқ 14 феврални «севги байрами» сифатида нишонлашни бошлайди.

Дастлаб черков бу байрамнинг маросимларига қарши чиқади. Бунинг асосий сабаби байрам жамиятнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисобланган. Ҳатто, бу байрам руҳиятга таъсир этишлиги эътироф этилиб, бир қанча Европа мамлакатларида ҳам тақиқлаб қўйилади. Лекин кейинчалик XVIII-XIX асрларда севги иқтибослари ва севги хатларидаги шеърларга эга бўлган «Валентин китоби» пайдо бўлиши билан унутилган одат қайта тикланди.

Шундай қилиб, «Севги байрами» мажусийларнинг эътиқоди ва қадимий римликларнинг афсоналари билан узвий боғлиқ бўлиб, нафақат мусулмон шариатига ҳатто умумий маънога ҳам зидлигини кўришимиз мумкин.
Мажусийларнинг байрамини нишонлашни қабул қилиш, уларнинг энг жирканч ифодасига тўлақонли равишда розиликни англатади. Уларнинг баъзи бир расм-русумларини қабул қилиш куфрга розиликни билдиради. Шунинг учун мусулмонлар «севги байрами» деб аталмиш бу кунда бир-бирларини табриклашга, севги хатларини йўллашга кофирларга эргашишга рухсат йўқ. Янаям Аллоҳга аён.

Сардор Саидов тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 192 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика