www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7118]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [850]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2784]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4427]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8427]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1033]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [198]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [279]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [426]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1896]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [440]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2169]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4068]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
Статистика





Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Hectornal, TommieTossy, XEvilBestSum, rtlidum, rtliPesse, lindazi16, Immaria, kittyex18, Breeday, gingeryq4, BarzyLoame, bodwar, bodEruro, christinacg69, leliajr69, maryannsn1, drevieta, caroleqm11, tatmwar, tatmEruro, reneke2, tatwar, tatEruro, rtidum, rtiPesse, bernicepb16

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Ноябрь » 23 » Воз кечилганлар – улар ким?

19:47
Воз кечилганлар – улар ким?
Психологияда шундай тушунча бор: воз кечилганлар, кераксизлар. Воз кечилганлик дастури киши онгостига ёзилиб қолади ва кейинчалик турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: кераксизлар – улар ким? Бу тоифага кирувчилар қуйидагилардир:
    Абортдан қайтган болалар. Она қандайдир сабаб билан ҳомилани олдириш фикридан қайтади ва уни мажбуран дунёга келтиради. Аниқроқ айтганда, исталмаган ҳомиладорлик.
    Ота – она истаган жинсда туғилмаган фарзандлар. Мисол учун, оилада ўғил кутилган-у, қиз туғилган ёки бунинг акси. Бу туғилажак ҳомилага «Биз ўғил кутган эдик, бизга қиз керак эмас» мазмунида таъсир кўрсатади.
    Ташландиқ болалар. Меҳрибонлик уйига ташлаб кетилган мурғаклар.
    Хиёнатни кечира олмаганлар. Яъни, отаси ёки онаси бошқа турмуш қилган ёхуд вафот этганида бола буни ўзига нисбатан хиёнат, воз кечиш деб тушунади. Унинг онгостида «Отам (онам) мени ташлаб кетди, мен унга керак эмасман» маъносидаги дастур шаклланади. 

Воз кечилганлар, кераксизлар дастурининг бола ҳаётига таъсири ва уни тузатиш усуллари ҳақида «GIZA» психологик маркази раҳбари – Наргиз САТТОРОВА сўзлаб беради.

Ҳаётий мисол

Бир–бирига кўнгил қўйган йигит ва қиз турмуш қуришди. Кўп ўтмай, оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Аммо бахт нашидаси узоқ ҳукм сурмади. Болакай бир ярим ёшга тўлганида ота–она ажрашди. Эркак бошқа аёлга кўнгил қўйгани ва ҳаётини янгитдан бошламоқчи эканини айтиб, пойтахтга йўл олди. Аёл фарзанди билан ёлғиз қолди.

Вақт ўтиб, аёл турмуш қурди. Яна ўғил- қизли бўлди. Тўнғичи улғайиб, пойтахтда ишлашни хоҳлади. Тақдир тақозоси билан у отасининг касбига яқин соҳани танлади. Она қаршилик кўрсатмади. Мустақил ҳаётга қадам қўйган йигит қийинчилик билан оёққа турди, ишга жойлашди, уйли-жойли, машинали бўлди. Ва ҳаётда ўз ўрнини топгач уйланди. Рафиқаси унга ўғил туғиб берди. Фарзанди бир ярим ёшга тўлганида эр–хотин арзимаган сабаблар туфайли ажрашишди. Йигит аёлини вилоятга олиб бориб қўйди. Ўзи эса пойтахтга қайтди. У ҳаётини янгитдан бошлашга қарор қилганди.

Англаганингиздек, ўғил беихтиёр отасининг ҳаётини такрорлади. Шу ўринда савол туғилади: ўгай ота қўлида катта бўлган, қийинчилик кўрган йигит нега бошидан кечирганларини ўз фарзандига раво кўрди? Жавоб битта: болалигида унинг онгостига воз кечилганлик дастури ёзилиб қолган. Бундай кишиларда қуйидаги тушунча шаклланади: «Мендан воз кечишди, мен ҳам воз кечаман». Шу боис, у онгсиз равишда отаси қилган ишни такрорлайди.

Бола катталарнинг ўзаро муаммоси, муносабатлари, оилада эр–хотин вазифаларини ҳали англаб етмаган бўлади. Ота ё она оиладан кетдими, боланинг онгостида «Мен ёмонман, шунинг учун мени ташлаб кетишди»мазмунида маълумот ёзилади. Мана шу аламзадалик, қоралаш ҳисси кейинчалик боланинг ўзи ҳам айни вазиятга тушиб қолишига сабаб бўлади. Биласиз, бирор нимадан қаттиқ норози бўлинганида ўша нарса киши ҳаётига кириб келади.

Отасини ёмонламанг!

Турмуши бўлмаган айрим аёллар ҳиссиётларини назорат қила олишмайди. «Отангни деб шу кўйга тушдим», «Ўшани деб азобланяпман»... каби норозиликлар болада отасига нисбатан нафратникучайтиради.

Воз кечилган болаларда кейинчалик яна бир ҳолат кузатилиши мумкин: улар ўзларини вайрон қилишга мойил бўлишади. Бунинг илдизи болаликда, онг шаклланаётганда ёзилиб қолган тушунчаларга бориб тақалади. «Мен ёмонман» мазмунидаги ахборот кейинчалик «Мен яхши ҳаётга нолойиқман»тарзида ишлай бошлайди. Бу эса ичкиликка берилиш, ёмонларга аралашиб қолиш, зарарли одатларга ружу қўйиш каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳаммаси тескари

Воз кечилганлик «дастури» шаклланаётганда бола ҳар қандай ишнинг тескарисини бажаради. Болага югурма, дейилса, югуради, гап қайтарма, дейилса, аксини қилади, уришма, дейилса баттар жанжал чиқаради. «Мен барибир ёмонман, ахир, мендан воз кечишган» мазмунидаги сигналлар билан руҳиятига таъсир кўрсатади. У ўзини бошқара олмайди.

Чораси бор

Воз кечилганлик ҳолати турли даражаларда бўлиши мумкин. Бундай кишилар билан ишлашда муаммо даражаси аниқланиб, психолог, психотерапевт ёрдамида кучли машқлар бажарилади. Машғулотлар давомида воз кечилганлик ҳисси бошқасига ўзгартирилади.

Ҳеч қачон фарзандингизга қуйидаги сўзларни айта кўрманг: «Сени туғмоқчи эмасдим», «Олдириб ташлаганим яхши эди», «Бемаврид туғилгансан». Булар инсонни бахтсизлик ҳиссини туйишга олиб келади.

Нима бўлишидан қатъи назар, болага отасини ёмонламанг. Бола учун ота–она мавзуси ўта оғриқли саналади ва бу эртами–кечми, ҳаётига таъсир кўрсатмай қолмайди. «Ишқилиб отанг қилган ишни қилмагин-да», «Отангга ўхшамай кет» дея болага қанча кўп гапирилса, у шунчалик отасига ўхшаб бораверади. Унутманг, нимадан норози, аламзада бўлсангиз, беихтиёр уни ҳаётингизга чорлаб қоласиз ва болангизга ҳам шуни ўргатасиз.

Ўзингизни кечиринг

Борди-ю, фарзандингизга унинг отасини қоралаб қўйган бўлсангиз, болангиз қайсар, тажанг бўлиб бораётган бўлса, тўхтанг! Энг аввало, ўзингизни кечиринг. Ўтмишингиздан рози бўлинг. Хаёлан собиқ турмуш ўртоғингизни кечиринг ва қўйиб юборинг. Ана шунда фарзандингиз ҳам ўзгаради. Алам, дард, нафрат, биринчи турмуш оғриқлари сақланиб қолса, улар боланинг юриш-туриши, феъли ва улғайгач ҳам ҳаётида акс этаверади. Бу нимадан далолат? Олам, коинот фарзандингиз орқали сизга дарс бермоқда: кечир ва қўйиб юбор! 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 39 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика