www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4250]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [499]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2179]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3517]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7261]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1105]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [235]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1688]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2522]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 45
Гостей: 45
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JasonWoucky, Briazoxica, GeraldErelt, Kevinduaph, Kevinzop, Elizavetta7jeask, JamesBix, Elizavetta7Lealk, B9_frumn, UAPartainEl, Bedges, Aa3dmeedo, daphneyg4, B91frumn, B91meedo, Aa3dfrumn, VOValasquezEl, VOValasquezPt, B0afrumn, B0ameedo, B0bfrumn, B0bmeedo, VincentPef, Aa3cmeedo, Aa3cfrumn, UAPartainPt, Vincentcok, Sarahsnurl, lentafitBet

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Декабрь » 1 » Қўша қариш бахти насиб этмаганлар

20:11
Қўша қариш бахти насиб этмаганлар
Яқинидан жудо бўлиш азоби айтишга осон. Қўша қариб, бахтли бўлишни ҳамма ҳам бирдек истайди. Бироқ бу дунёга ёлғиз келиб, жуфтлашиб, жамоатлашиб умр кечирилади-ю, ёлғиз кетилади. Яна бир аччиқ ҳақиқат ҳам бор: ҳаёт кимнингдир кетиши билан тугаб қолмайди, давом этаверади. Жуфтини йўқотган инсон эса мусибатга алданиб қолмай, яна янгидан куч, ҳаётга муҳаббат топиши учун унга тиргак ва суянч керак бўлади. Бугун бева эркакларнинг уйланиши билан боғлиқ баъзи вазиятларга биргаликда ечим излаб кўрамиз.

«Учинчи бор уйланишга… қўрқаяпман»

— Ҳаммага ҳам битта турмуш буюрсин экан. 37 ёшимда умр йўлдошим Эътиборхон оғир касалликка чалиниб, вафот этди. Бир ўғил, икки қизимиз бор эди. Севишиб турмуш қурганим, у кўнглимдагидек рафиқа бўлгани учун анчагача ўзимга келолмай юрдим. Айниқса, умрининг сўнгги ойларида шунчалик ҳазин тортиб, маъюслашиб қолган эдики, ҳалигача кўз олдимдан кетмайди. Вафотидан 3 ой ўтгач, ётоқхона гиламининг остидан кичкина мактуб топиб олдим: «Дадаси, сиздан мингдан-минг розиман. Мендан кейин ёлғиз қолманг, болаларимизга она керак. Фақат… янги турмушингиздан фарзандли бўлсангиз, меҳрингиз бўлиниб қолмасин, илтимос». Аввалига уйланмайман, топиш-тутишим яхши, рўзғорга қараш учун бирор қўшни аёлни ёллайман, деб қарор қилдим. Лекин айтишга осон экан, ўзим учун эмас, ёш болаларимга ғамхўрлик қилиш, уй-жойга қараш учун ҳам янги оила қуришга мажбур бўлдим. Ўшанда катта ўғлим 10, қизим 7, кенжа қизим эса бор-йўғи 3 ёшда эди. Қариндошларим бефарзандлик туфайли турмушидан ажралган 27 ёшли Мамлакат исмли аёл билан таништиришди. Ёш бўлса ҳам юраги кенг, кўнгли очиқ, болажон бу аёлга қараб, «биринчи умр йўлдошим ниҳоятда ихлос билан менга яхши аёл учрашини сўраб дуо қилган экан-да», деб ўйлаб қолардим. Ётсираб, одамови бўлиб қолган ўғлим эндигина уни «ойижон» дейишни бошлаганида тасодифан бошимизга яна бир айрилиқ тушди. Бир куни Мамлакатхон ишхонамга қўнғироқ қилиб, «Ўғлимизнинг ҳарорати кўтарилиб, мактабдан эрта қайтди келди. Дорихонага чиқиб кетаяпман, пулни қаерга қўйгансиз?» деб сўради. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас, қўшним қўнғироқ қилиб, дарҳол тез тиббий ёрдам шифохонасига етиб келишим кераклигини айтди. Ўғлимдан хавотирланиб, оёғимни қўлимга олганча югурдим. Шифохонада эса йўлдан шошилиб ўтаётган Мамлакатхон автоҳалокатга учраб, воқеа жойида жони узилганини айтишди... «Фарзандли бўлиб қоларман», деган умидда болаларимнинг хизматини қилган, 30 ёшга ҳам кирмай ҳаётдан кўз юмган бу аёл олдида ҳам ўзимни қарздор деб биламан. Ҳар иккала рафиқам ҳам бевақт вафот этганида негадир менинг айбим бор, деб ўйлайвераман. Бу воқеага ҳам 3 йил бўлди. Ҳозир ёшим 43 да. Биродарлар, қариндошлар «уйланишинг керак, ўғлинг катта бўлаяпти, ҳадемай қизларингнинг бўйи етади» деб, яна менга хотин қидиришга тушишган. Кейинги аёл аввалгиларидек яхши бўлармикан, болаларимга меҳрибонлик қилармикан, таъбимга ёқармикан ва… буниси ҳам мени ташлаб кетмасмикан?.. Хуллас, эркак бошим билан яна бир марта уйланишдан ва таваккал қилишдан қўрқаяпман...

Баҳодир, Тошкент шаҳри

Атрофимизда кўнгли ярим, «бир уйни гуллатаман, боласини болам дейман», деган аёллар бор. Бундай вазиятда албатта, фарзандларнинг руҳиятини ҳам ҳисобга олиш керак. Улар билан дилдан гаплашиб, фикрларини билинг, бу уйга аёл нима учун кераклигини ётиғи билан тушунтиринг. Агар кўнглингиздагидек аёл учраса, бир қарорга келишдан олдин болаларингиз билан учраштиринг. Мана кўрасиз, яхши ният қилсангиз, оилангиз ўчоғи яна бир бор аёл ва она меҳри билан аланга олади.

Руҳшунос маслаҳати

— Ҳар икки аёлингизнинг эрта вафот этиши — тақдири азалнинг иши. Кимнинг қанча яшаши фақат Яратганга аён. Шунинг учун ўзингизни айбдор санаб, тушкунликка тушманг, юрагингизни ўртаб, қийналиб юрманг. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг. Ҳали болаларингизни оёққа турғизишингиз, уларнинг камоли-роҳатини кўришингиз керак. Ёш экансиз, бу ёшда эркаклар ҳаётининг янги босқичи бошланади. Энди озми-кўпми ҳаётий тажрибага эгасиз, қийинчиликлар, яхши-ёмон кунлар қандай бўлишини биласиз. Яқинларингиз тўғри айтишибди, яна бир марта оила қуришнинг ҳеч ёмон томони йўқ. Иккала аёлингиз ҳам рисоладагидек рафиқа бўлган экан, демак, бу сафар ҳам адашмайсиз, ўзингизга ишонинг.

 

«Дадамни югуртираётган аёл»

— Дадамиз онамизнинг вафотигача шу қадар қаттиққўл ва зиқна одам эдики, ҳозирги ҳолати билан солиштирганда ер билан осмонча фарқ қилади. Бундан 6 йил муқаддам астма касаллигига чалинган онамиз бу дунёни тарк этди. Ўшанда янги келинчак эдим. Онамнинг жони узилаётган вақтда тепасида туролмай ғафлатда қолдим. Ҳозир 27 ёшдаман, мендан ташқари икки акам ҳам бор. Уларнинг иккиси ҳам оилали, дадам билан битта ҳовлида яшашади. Бундан 6 ой олдин аммаларим бош-қош бўлиб, 55 ёшга кирган отамни 35 ёшли аёлга уйлантириб қўйишди. Тақдирни қарангки, бу аёл катта акам билан синфдош. Акам «иснод бўлади, дада, бошқа аёлни топа қолайлик» деса ҳам, дадам «шунга уйланаман», деб туриб олди. Икки марта турмуш қуриб ҳам тинчимаган, 10 яшар ўғли бор, чиройли, бироқ устомон бу жувон шартта дадамга тегиб олди. Менга алам қиладигани шуки, бу аёлнинг талаб-истаги кўп, дадамни ҳатто кечаси ҳам «кола ичгим келаяпти» деб, дўконга югуртирадиган даражага етган. Дадамнинг кир-чири, ош-овқатига келинойиларим қарайди, янги «она»мизнинг эса уй-жой билан ҳам иши йўқ. Болаларим билан меҳмонга борсак ҳам эътибор, файз йўқ, дадам бутунлай ёш хотинига берилиб кетган. Келинойиларим ҳам «дод» дейдиган даражага етган. У ўзи билан боласининг кирларини келинойиларимга ювишга бериб, ўзи эса бир марта бўлсин қўлини совуқ сувга урмас экан. Эгнига бирор марта янги кўйлак киймаган, бирор бир тансиқ таом емай, болаларининг роҳатини кўрмай, бутун умр меҳнатдан боши чиқмай чин дунёга рихлат қилган онамни ўйлаганимда кўз ёшларимни тўхтата олмайман. Дадамнинг ичиб келиб, онамга қўл қўтаришларини, бўралатиб сўкишларини ҳали унутганим йўқ. Шуларни дадамга айтиб ташлагим келади-ю, зўрға ўзимни босаман. Дадам меҳр кўрмай ўсган ўз болаларига сал эътиборлироқ бўлиши мумкин-ку! Буни бошқалар учун уддалаяпти-ку!

Матлуба, Самарқанд вилояти

Акаларингиз ва сиз ўз оилангизга бош бўладиган ёшдасизлар. Шунча пайт тиззасига олиб эркалатмаган отангиздан бошингизни силашини кутишингиз нотўғри. Баъзилар муҳаббатини ошкор этолмайдиган, бор меҳрини ҳам ёлғондакам қаҳр-ғазаб ортига беркитадиган бўлишади. Ундан кўра, сизлар ҳам ўша аёлдек йўл тутиб, отангизга ширин гапириб, совға-салом қилиб, унинг юрагига йўл топишга уриниб кўринглар. Аёлга келсак, у ҳам аслида ёш, вақт ўтган сари ўз юмушларини бўйнига олиб, ишга тушиб кетади.

Руҳшунос маслаҳати

— Матлубахон, тушуниб турибмиз, бир ёқда она доғи бўлса, иккинчи томонда отангизнинг меҳри бўлинмоқда, у кишини рашк қилаяпсиз. Бундай вақтда юракни эмас, ақлни ишлатиб, ичингиздаги ғалаёнларни босишингиз керак. Отангиз ва шу аёл ўзларини бахтли ҳис қилаётган эканми, қўйинг, уларнинг қувончини низоларга алмаштирманг. Балки отангиз биринчи аёлига, яъни онангизга нисбатан яхши эътибор қилолмагани, меҳр кўрсата олмагани учун ич-ичидан пушаймон бўлгандир. Тасаввур қилинг, иккинчи аёлга ҳам онангизга қилгандек муомалада бўлганида, сиз ва жигарларингиз хурсанд бўлармидиларингиз? Йўқ, албатта! Отангизнинг тинчлиги, саломатлиги, шодлиги — сизнинг ҳам ҳаловатингиз, хотиржамлингиз ва албатта, қувончингиз бўлиши керак. Иккинчи аёл ширин сўзи билан ёки макр ишлатиб, шу қаттиққўл отанинг кўнглини топа олибдими, бунга қаршилик ва ғашлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Яхшими-ёмонми отангиз, у кишининг раъйига қарши бориб, дилини оғритманг.

 

«Биттагина қизим бўлганида эди…»

— 60 ёшдаман. Турмуш қурганимизга 35 йил бўлганида умр йўлдошим бу дунёни тарк этди. Раҳматли ҳеч қачон мени ёлғиз қолдирмагани, ҳамиша бир-биримизни суяб-суяниб яшаганимиз учунми, усиз жуда қийналаяпман. Вафот этганига 2 йил бўлди. Икки ўғлимиз ҳам уйли-жойли, бола-чақали. Кенжаси билан бирга яшайман. Келиним жуда қўрс, хизматимни зўрма-зўраки бажаради. Баъзан «бир чойнак чойни ичиб қўйдингизми?!» деб ҳам таъна қилади. Нафақа пулимни оладиган куним мулойим тортиб қолади. Шундай пайтда биттагина меҳрибон қизим бўлганида эди, деб дилим оғрийди. Бир-икки марта келиним, ўғлим билан гаплашиб кўришга ҳаракат қилдим. Ҳар сафар ўғлим хотини билан мен сабаб жанжаллашиб қолаяпти. Шу кунларда юрагим тўлиб кетган, ҳамдард, ҳамфикр бир инсон бўлса, дейман. Ўзим бу ҳақда бировга нимадир дейишга андиша қиламан...

Собиржон ота, Тошкент шаҳри

Эртани ўйламайдиган, кекса одамнинг ёш боладек нозик табиатини тушунмайдиган бефаросат келинга бир кун келиб ҳамма ҳам қариши (агар шу ҳам насиб этса албатта), фарзандларнинг қўлига қараб қоладиган кун келганда тақдир қайталаниши муқаррарлигини эслатиб қўйиш керак. Уйида қариси бор келинлар, оғирроқ бўлинг, уларнинг париси борлиги аниқ. Кексалар ғанимат, келажагингиз учун яхши ниятлар ва дуолар олиб қолинг.

Руҳшунос маслаҳати

Ота-она ўз жуфтини йўқотганида ақли тиниқ, қобил фарзандларнинг уларга иккинчи турмуш қуриш таклифи билан чиқиши ҳам диний, ҳам дунёвий асосларга эга. Ёши каттароқ онахонлар фарзандлари, набиралари, келинларига ўралашиб овунадилар, шахсий ҳаётлари ҳақида эсламай ҳам қўйишади. Бироқ эркаклар масаласи нозикроқ. Улар неча ёшга киришдан қатъи назар, аёл эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож. Кўпинча фарзандлар «отам қариб қолди, энди уйланиб нима ҳам қилади, маҳалла-кўй нима дейди», деб, ё андишадан ё ички ғашликдан отасининг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Оталарнинг уйланиш ҳақидаги фикри ижобий ва салбий бўлишидан, неча йил, неча кун яшашидан қатъи назар, уларнинг кўнглидан бир ўтиб қўйиш фарзандларнинг бурчидир.

Сиз фарзандларингиз билан бу ҳақда гаплашишдан андиша қилаётган экансиз, тенгқур дўстингиз орқали ҳолатни тушунтиринг. Ўша холис одам болаларингиз билан гаплашиб кўрсин.

Руҳшунос Умида АГЗАМОВА билан ҳамкорликда А. ҚУРБОНОВА тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 27 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика