www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [354]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0


Kun faolllari:
pashkenc2, Eurordram, alehska-872, muhlisa032, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, coletteyy1, lynneri2, kwodum, kwoPesse, moodorp, marvinjj69, LouUpzraMr, millicentym1

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Март » 12 » “Ўта хавфли рецидивист” аёл оқланиб, қамоқдан озод қилинди

11:17
“Ўта хавфли рецидивист” аёл оқланиб, қамоқдан озод қилинди
Ўзбекистон Олий судига озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган Нилуфар Марипова мурожаат қилиб, суд ҳукми билан ўзига қўйилган «ўта хавфли рецидивист» атамасини чиқаришни сўраган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судининг 2016 йил 17 октябрдаги ҳукмига кўра Н.Марипова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 (жиноятга суиқасд) ва 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми "а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми "б” бандига асосан "ўта хавфли рецидивист”, деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 11 ноябрдаги ажрими билан мазкур ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

1986 йилда туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор аёлга нисбатан чиқарилган оғир ҳукмни суд Н.Марипованинг бир неча маротаба судлангани билан асослаган.

Дарҳақиқат, Н. Марипова муқаддам уч маротаба ўғирлик қилишга суиқасд қилиб, ҳар сафар жиноятини оҳирига етказа олмай ушланган ва судланган.

Жумладан, у 2008 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судининг 29 апрелдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 25 ва 169-моддаси 3-қисми "а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, 1 йил синов муддати белгиланган.

Иккинчи марта 2008 йилда жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг 15 сентябрдаги ҳукмига кўра унга Жиноят кодексининг 25 ва 169-моддаси 3-қисми "а” банди билан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2010 йил 28 августдаги амнистия актига асосан жазодан озод қилинган.

Учинчи марта 2013 йилда жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг 1 июлдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 25 ва 169-моддаси 3-қисми "а” банди билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, 2 йил синов муддати белгиланган. 2013 йил 12 декабрдаги амнистия актига асосан жазодан озод қилинган.

- Жиноят иши Олий судга чақириб ўрганилганда Н.Марипова шикоятида келтирган "ўта хавфли рецидивист” атамасининг нотўғри қўлланилганидан ташқари бошқа ҳолатлар ҳам аниқланди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов. - Дарҳақиқат, Н.Марипова 2014 йил 12 май куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Корзинка-Қоратош” супермаркетига харидор сифатида кириб, савдо растасидан жами нархи 407 минг 930 сўмлик молларни ўғирлашга ҳаракат қилган вақтида ушланган. Дастлабки тергов томонидан у қайд этилган мулкларни ўғирлаганликда айбли, деб топилган.

Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 декабрдаги фармонига асосан 2013 йил 15 декабрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 96 минг 105 сўмни ташкил қилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш учун жавобгарлик белгиланган. Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш, деб ҳисобланиши кўрсатилган. Ўша вақтда жиноят таркибини ташкил қилувчи миқдор 2 миллион 883 минг 150 сўмни ташкил этган.

Бундай ҳолда Н.Марипованинг ҳаракатларида фақат маъмурий ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлган. Бу ҳолатга на тергов органи, на биринчи ва иккинчи босқич судлари эътибор бермаган.

Жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, шахс айбсиз, деб топилиши лозим. Шу асосларга кўра, Олий суд раисининг ўринбосари иш бўйича чиқарилган қарорларни қонунсиз ва адолатсиз, деб топди. НМарипованинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят ишини тугатиш ҳақида протест келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати протестни очиқ суд мажлисида Бош прокуратура вакили иштирокида кўриб чиқди. Натижада протест қаноатлантирилиб, Нилуфар Мариповага оид жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани судининг 2016 йил 17 октябрдаги ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 11 ноябрдаги ажримини бекор қилди. Н.Марипованинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги учун жиноят иши Жиноят процессул кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилди ҳамда уни дарҳол жазони ижро этиш муассасасидан қамоқдан озод қилиш топширилди.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 96 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #ahborot, #xabarlar, #новости, #newsuz, #habarlar, #uznews, #Yangiliklar, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика