www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4972]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1847]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
SamuelMody, NikollOr, NikollMody, bencq60, roseannzb18, NiklOr, NiklMody, kurasov1965S, LanceZIB, LanceMom, KinoClub, kurasov1965e, DavidGab, YagodaSt, AnnDanVan, ScottCaf, ScottLOt, SEOmasterSpecialist

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 22 » Ўзбекистонда янги пластик ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий этилади

14:08
Ўзбекистонда янги пластик ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ 2017 йил 1 октябрь – 2020 йил 31 декабрь даврида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади, деб ёзади ЎзА.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси халқаро стандартлар асосида пластикдан тайёрланади. Гувоҳнома ўлчами 54х86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги – оч пушти. Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли бўлади. Гувоҳномада жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги NFC смарт-карти бўлади.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг пластик шакли ҳимоя воситаларига эга. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради. Максимум 30 микрон ўлчамдаги «Haydovchilik guvohnomasi», «Водительское удостворение», «Driving licenсe» ёзувли микроматн, ультрабинафша қоплама, эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган «UZ» ёзувли бўёқ, доимий равишда қийшайиб турадиган тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш, серияли рақамининг лазер ўйма нақши каби мукаммал ҳимоя воситаларга эга.

Гувоҳноманинг олд томонидан фотосурат учун жой назарда тутилган. «Haydovchilik guvohnomasi», «Водительское удостворение», «Driving licenсe» сўзлари ёзилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган. Ўзбекистон Республикасининг номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенциянинг тегишли бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади.

Гувоҳноманинг орқа томонида Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенциянинг тегишли бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади. Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган. Янги нусхадаги гувоҳномада А, В, С, Д, ВЕ, СЕ ва ДЕ тоифалари бўлади. Ушбу тоифаларни бошқариш учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган.

Е тоифаси учга бўлинган. Бунда ВЕ – А тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи саккизтадан ошмайдиган автомобилларни тиркама билан бошқаришга, СЕ – Д тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини тиркама билан бошқаришга, ДЕ – йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи саккизтадан ортиқ автомобилларни тиркама билан бошқаришга рухсат берилишини билдиради.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳам янгиланди. Бу гувоҳноманинг ўлчами ҳам 54х86 миллиметр бўлиб, пластикдан тайёрланади. Гувоҳноманинг ранги – кўк. Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли бўлади. Гувоҳномада жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айирбошлаш имконини берувчи электрон белги NFC смарт-карти бўлади. Улар мукаммал ҳимоя воситаларига эга.

Гувоҳноманинг олд томонида «Avtomototransport vositasi ro'yxatdan o'tkazilganligi to'g'risida guvohnoma», «Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства», «Vehicle license» сўзлари ёзилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган. «Ўзбекистон Республикаси» сўзи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, маркаси, модели, ранги, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар, гувоҳнома берилган сана, Йўл ҳаракати бошқармасининг бўлими, жисмоний шахс учун – шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.

Гувоҳноманинг орқа томонида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар, яъни ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов/шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ўриндиқлар сони, тик туриладиган ўринлар сони ҳамда алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади.

Жорий этилаётган мазкур янгиликлар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичи бўлиб, босқичма-босқич автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 70 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика