www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6560]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [813]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [447]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2700]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4386]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8231]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [978]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2134]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3881]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
Maratmic

Kun faolllari:
Mihaelgiz, SteeveQuobe, og0109, Nikolansoums, safirDerb, Waesfnx, Maratmic, Qpcfhgl, volk7737, Sxbmbyc

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Август » 1 » Жаҳон адабиёти: Эски этик

15:51
Жаҳон адабиёти: Эски этик
Олти ойдан буён ишда омади юришмай, анча дилгир бўлиб юрган тажрибали актёр Жилберт Кейстер кунларнинг бирида, аниқроғи, қоқ кундуз чоғида денгиз бўйидаги дам олиш масканида хомуш кайфиятда кезиб юрарди. Кейстер яхшигина маҳоратли ижрочи эди-ю, бироқ охирги спектакллардан бири "Тезкорлар мағлубияти”да доктор Доминик ролини талқин этгач, умуман руҳияти тушиб кетди. Сабаби, театр уни сезиларли даражада хорлаб ташлади, ҳафтасига миллионлаб даромад жамғараётган мазкур томошадан унга арзимаган чойчақа чиқариб беришди. Натижада Кейстер бу ролни ортиқ ижро этишдан бош тортди, бинобарин, театр ҳам унинг ўрнига бошқа бир актёрни жалб қилди.

Бир кўзга тутиладиган кўзойнагини бурни устига яхшилаб жойлаштириб олган жаноб Кейстер юра-юра, балиқ сотилаётган дўкон ёнида юзида руҳсиз табассум билан туриб қолди. Унинг димоғига катта денгиз қисқичбақасининг хушбўй иси урилди. О, мана шунақа қисқичбақа емаганига ҳам не-не замонлар бўлибди! Аммо балиқ сотувчиси ҳақини тўлай олмайдиган кишига қисқичбақани тутқазиб қўярмиди! Бечора актёр баттар хомуш тортиб, нарироқдаги тикув ишхонасининг деразаси олдида тўхтади. Қалашиб ётган турли-туман газламалар уюмига тикиларкан, бирдан ўзига дераза ойнасидан боқиб, бир лаҳза қотиб қолди. Аллақачон ўнгиб кетган энгил-боши, айниқса, шимининг ўта яроқсиз ҳолатидан қаттиқ уялиб кетди. Ҳа, бу Худо урган жойларда қуёш нури шунақаям сероб ва шунақаям ўткирки, жаноб Кейстер беихтиёр бу офтоб шуъласида ўзининг бор шаклу шамойилини яна-да яққолроқ кўриб, ич-ичидан ўксинди. Ажабо, бундан бир неча йил олдингина тўрт томони текис, жиддий бир ғам-ташвиши йўқ, ўйнаб-кулиб яшаётган шўрлик актёрнинг ҳоли шу бўлдими энди?

Жилберт Кейстер тикувчилик ишхонасининг гоҳ у деразасидан, гоҳ бу деразасидан аста мўраларкан, у ердаги хилма-хил кийим-кечаклар, кўйлак, костюм ва ҳатто ихчам шляпаларгача назардан қочирмай, бир-бир кўриб чиқди. "Ўҳ-ҳў, анчайин қимматбаҳо матолар экан”, деб ўйлади жаноб Кейстер ичида ғамгин эзилиб.  Ана шундай кайфиятда тикувчилик устахонасидан ўтиб кетаркан, бечора актёр бошига келган бўлмағур ва чигал ўйлардан аламзада бўлганча яқиндагина қўйган энсиз мўйловини силай-силай, йўлини бошқа тарафга қараб бурди. "Ё худойим”, — деб ўйларди Кейстер хаёлчан юриб бораркан, — "Ё худойим! Ҳамма нарса айқаш-уйқаш бўлиб кетди. Наҳот шунчалар абгор бўлиб қолдим?!”

Шу ғамгин хаёллар ичида фаромуш тентиган Кейстернинг кўзлари бирдан ярқ этди. Унинг шундоққина рўпарасидан калта бўйли, қип-қизил ва думалоқ юзли таниш бир қиёфа чиқиб қолди.

Э, Худо! Бу ахир Брис Грин-ку!

— Кейстер?! Ўзингмисан?! Буни қара-я, ростданам ўзингмисан?! Эски чодиримиздан кетганингдан буён сени кўрмаган эдим. Эслайсанми ўша кунларни, оғайнижон? О, худойим-ей! Сени бу ерда учратаман деб, сира-сира ўйламагандим. Хўш, ишлар қалай? Ҳаммаси жойидами, биродар?

Кейстернинг эски таниши, ҳозирги кунда анчагина ривожланиб, ошиғи олчи бўлиб юрган Брис Грин омади юришмай турган собиқ актёрни кўрганидан боши осмонда эканлигини қайта-қайта такрорлаб, Кейстерни қўлтиқлаб олди. Илгариги таниш ҳамкасбининг фаровон ҳаётидан, унинг ўзига тўқ бўлиб турмуш кечираётганидан кўнгли ўксиб, мунғайиб қолган Жилберт Кейстер эса танишининг ҳол сўрашларига эшитилар-эшитилмас қилиб базўр овоз чиқарарди:

– Ҳамма ишларим жойида…

Бироқ собиқ актёрнинг ичидаги овоз бунинг аксини қайтарарди: "Ё, Раббим, эски танишларим олдида мени шарманда қилма!”

Брис Грин эса жаноб Кейстернинг ички ҳолатидан бехабар, шодон кайфиятда у билан ёнма-ён қадам ташлаганча, чақ-чақ уриб, сўзлаб кетди.

— Мана бу ер эсингдами? Қани, кирдик шу ерга! — Брис чоғроқ бир қаҳвахонага жаноб Кейстерни етаклаб кирди. — Филис, оғайни, бу ёққа бир қараворгин, — деб бош официантни чақириб Брис, — мен билан мана бу қадрдон дўстимга коктейль, кейин икра билан бир оз егулик келтирсанг. Қара-я, сенинг ҳузурингда ҳозир ким ўтирибди, Филис, кимсан — жаноби Кейстернинг нақ ўзлари, сен бу кишимнинг ижроларини ҳеч кўрмагансан-да, Филис, бу дўстимнинг турган-битгани иқтидор! Ана шунақа, оғайни! — Брис, жаноб Кейстернинг бугунги танг ҳолидан бехабар, лабидан бол томиб, уни тинмай мақтаб ўтираверди.

Шу орада уларга хизмат кўрсатгани келган қиз қўлидаги коктейль билан икрани стол устига қўяётган пайтда довруғи дунёга кетган Кейстерга ўзининг кўм-кўк кўзларида чуқур ҳайрат билан қараб қўйди. Бу ҳангомани кўринг энди! Жилберт Кейстер ичида киноя билан ижирғаниб, кулиб қўйди.

— Унчалик эмас, Брис, — дея хижолат тортди у Брис Гринни бир оз ҳовуридан туширишга уриниб. — Жудаям ошириб юбординг.

Худди шу пайт Жилбертнинг униқиб кетган нимчасининг остида ҳилвираб қолган қорни ғулдураб, гўё "тўппа-тўғри, ҳақ гапни айтдинг”, дегандек овоз чиқариб қўйди.

— Бор гапни айтяпман, биродар! Қани, коктейлингни олиб, бу ёққа — нариги хонага ўтайлик-чи, Жилберт, у ерда ҳеч ким бўлмайди. Хўш, ейишга нима буюрамиз — қисқичбақами?

Шу пайт Кейстернинг қорни яна ғулдуради. У минғирлаганча:

— Ҳа, бўлади. Қисқичбақа ҳам ёмон таом эмас, — деб қўйди.

— Албатта-да! Бунинг устига бу ернинг қисқичбақаси анчагина катта ва мазали, — Брис Грин шундай деркан, Жилберт Кейстернинг маъюс ва бечораваш ҳолига бир қур кўз югуртирди.

— Ишларинг жойидами, Кейстер? Сени кўриб чинданам ўзимда йўқ хурсанд бўлиб кетдим. Ўзиям ҳақиқий актёримиз битта ўзинг эдинг-да!

— Раҳмат, — деб қўйди Кейстер сўник овозда, — аҳволим яхши, дурустман. — Айни вақтда унинг хаёлидан: "Аслида қаёқдаги бир ҳаваскор ижрочи-ю, бироқ яхши одам”, деган фикр кечди.

— Шу ер яхши экан-а? — Брис тағин официантни чақирди, — официант, бизларга энг лаззатли қисқичбақа билан биронта егулик, кейин яна бир парчагина лаҳм гўшти, қовурилган картошка билан мен ичадиган махсус шаробдан олиб келсангиз! Дарвоқе, Кейстер, ичкиликка тобинг қалай? Нима ичамиз?

Кейстер енгил тортиб, ичида "Худога шукур, ростданам ичгим бор эди”, деб ўйлади.

Икки собиқ ҳамкасб — дўстлар кичкинагина хонанинг ўртасига қўйилган стол атрофида бир-бирларига рўбарў ўтиришар эди.

— Омадимизни берсин, оғайни! — деди Брис Грин ичимлик қуйилган қадаҳларни мамнуният билан уриштираркан.

— Омадимизни берсин! — деб унга қўшилди Кейстер ҳам, шу пайтда бир-бирига урилган қадаҳлардан ҳам "Омад! Омад!” деганга ўхшаш тиринглаган товуш чиқди.

— Хўш, охирги пьеса қалай бўлди, Жилберт? Одатдагидек уни ҳам қойиллатгандирсан?

Оҳ! Йўқ! Айнан шу саволнинг айни лаҳзаларда сираям ҳожати йўқ эди-да! Кейстер миқ этмай, бир кўзли кўзойнагини  тағин тўғрилаб оларкан, лабининг бир четида истеҳзоли кулиб, жавоб қилди:

— Ҳа, росаям даҳшатли тарздаги шов-шувга эга томоша бўлиб ўтди!

— Ҳмм, албатта, — деди Брис ҳам унинг гапларини ўзича тушуниб, — аммо у ерда ҳеч кимнинг айтарли қобилияти йўқ, шундай эмасми?

Кейстер бўлса, Бриснинг бу гапларини тўғрилаган бўлиб, хаёлида "айтарли ҳеч кимнинг пули йўқ у ерда”, деб тузатган бўлди.

— Ўзинг қанақа ролларни ўйнаяпсан энди? Бояги Готта-Грампус қиёфасини қойиллатиб қўйгандинг-да ўзиям!

— Ҳозир умуман ҳеч нарса қилмаяпман, — деб очиғини айтди Кейстер шу вақт, — ҳаммасидан кўнглим қолиб, шалвираб қолдим гўё.

Ночор аҳволдаги бечора актёрнинг ушбу иқрорига унинг эскириб, бўшашиб кетган шимидан ҳам "шалвираб қолдим”, дегандек садо чиққандай бўлди.

– Эҳ! Майли, майли, бу гапларни қўя тур, — деди Брис Грин Кейстернинг сўзларига унчалик ҳам аҳамият бергиси келмасдан. — Оҳ-ҳо! Мана буни кўриб қўй, Жилберт! Юмшоққина қуш гўштига тобинг қалай эди, оғайни?

– Ташаккур, унақа овора бўлма, кераги йўқ эди бунинг!

Бироқ шу тобда Кейстернинг норози оҳангига зид равишда очиққан қорни янаям  қаттиқроқ ғулдираб қўйди.

— Шошма-чи, Кейстер, менга қара-чи! — Шу пайт Брис кутилмаган ҳайратдан андак эсанкираганча ажабланиб сўради:

– Кейстер, сен мўйлов қўйиб юборганмисан, оғайни? Буни қара-я, нега аввалроқ шуни пайқамадим экан?! Йўқ, йўқ, тўғри тушун, мени ўлгудек қўпол экан, деб ўйлама, аммо бу нарсага мана ҳозир, бирдан кўзим тушиб қолди. Нима, сен мўйловни бирдан ўстирдингми?

– Йўқ, бирдан эмас, аста-секин, — деб жавоб берди Кейстер.

– Мўйловни нима сабабдан қўйдинг ўзи?

– Очликка қарши ниқоб бу, — шу чоғда Кейстернинг лаблари беихтиёр титраб кетди.

– Унақа эмасдир, — деб қўйди Брис тўсатдан мунг тортиб. Кейин Кейстерга бир оз далда бериш учун қўшимча қилди: — Менимча, мўйловинг секин-секин тўкиляпти экан. Анча сийраклашиб қолибди. Ҳа, майли, буни қўяйлик энди, яна бирон егулик айтамизми?

Брис собиқ  ҳамкасбининг дилгирлигини ўзича талқин этиб, индамай қўя қолди. Орадан озгина фурсат ўтгач, ўз орзулари тўғрисида сўзлай кетди:

– Биласанми, Кейстер, мен тез-тез ўз саҳнам, ўз томошагоҳим бўлишини орзу қилганман. Ўша ажойиб саҳна билан ажойиб бир ҳаёт қуришликни ширин хаёл қилиб яшаб келганман. Худди сендек истеъдоди бор одамлар яшайдиган ажойиб ва бекаму тўкис ҳаётни.

– Бекаму кўст? Мукаммал?! — ҳайрон бўлиб энсасини қотирди бечора Кейстер.

– Официант, бизларга тамаки олиб келсангиз. Ҳа, ҳа, тамаки ва қаҳва ҳам, — дея буюрди Брис Кейстерга жавоб бериш ўрнига. – Бугун кечда сеникига бориб, яна чақчақлашиб ўтирамиз, хўп? Бу ерда бирор ҳафта бўларсан ахир? Ё дарров кетиб қоласанми?

– Бекаму кўст ҳаёт! Мукаммал ва ажойиб ҳаёт! — турмушнинг шафқатсиз тошлари отила-отила, пароканда бўлиб тўзғиб кетган Жилберт Кейстернинг хавотирли кунлари айни дамда унинг кўз ўнгидан ғира-шира бўлиб ўтаётган эди. Брис айтаётган ўша гўзал ва камчиликсиз ҳаёт қайда бор экан? Бўлганда ҳам, Кейстер каби шўринг қурғурнинг манглайига битилармикан ўшандай кунлар? Бу нечоғлик ажойибот ва қанчалар мўъжизавий толе тортиғи бўларди?..

Эҳ, мукаммал ҳаёт!..

Худди шу тобда бечораҳол Кейстернинг бу ғарибона қиёфасини тутаётган тамакисини ҳадеб чекмасдан, бармоғида қисиб жимгина  ўтирган Брис Грин ачиниб кузатмоқда эди. Унинг Жилберт Кейстерни бошдан оёқ кузатиш вазифаси билан машғул кўзлари, бориб-бориб дастурхон солинган катта стол тагидаги бурчакда тўхтади. Шунда туйқусдан Бриснинг аччиғи чиқиб кетди, у лабларини асабий ялади-да, жаҳл билан Кейстерга бақириб берди:

– Менга қара, ҳой ўғил бола, мени ғирт ҳайвон экан деб ўйламагин-у, бироқ сен қип-қизил ҳалиги… нима дерди буни, ҳаҳ, ҳа, тоғ устида базўр илиниб турган лиқилдоқ тошга ўхшаб қопсан! Мен айтмоқчиманки, Жилберт, маҳкам бўл, оғайни! Тағин ўша тоғдан охир-оқибатда думалаб тушиб кетмагин! Агар сенга ёрдамим керак бўлса, ҳеч тортинма, бемалол айтавер! Эски қадрдонлигимиз ҳаққи-ҳурмати, биласан-ку мен…ҳеч…

Шу дамда Бриснинг кўзлари яна катта стол остидаги ўша бурчак томон оғди. Кейстерга Бриснинг бу нигоҳи қизиқ туюлиб, у ҳам шу томонга кўз ташлади. Ва… Жилберт Кейстернинг кўзлари қип-қизил гилам устида кийиб турган ўзининг увадаси чиқиб кетган йиртиқ этигига тушди. Унинг этиклари  чинданам ўта хароб ҳолатдайди, балки Кейстернинг ўзидан ҳам ғариброқ эди улар. Жуда соз! Кейстер бу қараш маъносини жудаям яхши тушунарди. Этик эса  Кейстерга росаям қадрдон, уларни собиқ актёр "Алдов” спектаклидаги Берт Карстейрс роли учун атайлаб сотиб олганди. Яхши этиклар экан. Анчага чидади.

Кейстер ўзининг қадрдон ва садоқатли этикларидан кўз узиб, ачиниш ҳамда ташвиш билан уларга қараб ўтирган Брис Гринга боқди. Бурни устидаги бир кўзли кўзойнаги ортидан Кейстернинг доимги аччиқ кулимсираши ифода этилди, у бундай деди:

– Ҳечқиси йўқ, ҳаммаси учун Худога шукр! Сенга нима бўлди?

– Ҳалиги…ҳеч…Ҳеч нарса. Шунчаки хаёлим қочди, — дея талмовсиради Брис у ёқ-бу ёққа аланглаб. У охирги марта Кейстернинг хароб этикларига сўлғин назар ташларкан, ўрнидан қўзғалди. Официантни чақириб, ҳисоб-китоб қилди.

– Майли бўлмаса, қария, — деди у чиқиб кетишдан аввал Кейстерга ўгирилиб, — маъзур тутасан, оғайни, зарур ишларим бор эди. Худди шу соатда бир учрашув тайинлагандим, кеч қолмай бора қолай. Аммо сени кўрганимдан бошим осмонга етди, Кейстер. Шунақаям хурсанд бўлиб кетдимки, қувончимни айтиб адо этолмайман! Яна кўришгунча, биродар! Хўп, ўзингни эҳтиёт қил!

– Хўп, хайр! — деди Кейстер ҳам. — Раҳмат сенга!

Брис Грин қаҳвахонадан чиқиб кетди. Кейстер бир ўзи, якка-ёлғиз қолди. У ҳамон ўша мунгли қиёфада қўлини иягига тираб олганча, бир кўзли кўзойнаги ортидан бўм-бўш қадаҳига тикилиб ўтирди. Ҳа, Кейстер ёлғиз эди шу тобда, у билан фақат ўз юраги, шу мискин ҳаёти ва ўта эски ҳамда садоқатли бўлган этиклари бирга қолганди. Бирдан унинг қулоқлари остида яқин ва узоқ ўтмиш садолари жаранг сочди: "Жаноб Кейстер, бўш вақтингиз борми?”, "Кейстер жаноблари, қўнғироғингизни интизорлик билан кутаман”, "Илтимос қиламан, ҳурматли жаноб Кейстер, малол келмаса, бизга манзилингизни қолдира оласизми?”, "Маъзур тутасизлар, мени репетициям бор эди, саволларингизнинг барига жавоб беролмайман, минг бор узр”, "Йўқ, йўқ, ҳозир сираям вақтим йўқ эди, кечирасизлар”…

Ана шу баландпарвоз мақтову олқишлар уммонида оқа-оқа, Кейстер охири бугунги кунига яна қайтиб келди. Хаёл уни учқур отдай жуда-жуда олисга, узоқ ўтмишнинг ғала-ғовурли, ўткинчи юлдузлар ярқ-юрқ этиб порлаган алдамчи кечаларга олиб борганди. Энди-чи? О, Парвардигор! Энди не кўйларга тушиб қолди? Бу не кўриниш? Ажойиб ва мукаммал ҳаёт эмиш! Ҳеч кимга кераги йўқ, саёқ бир итдай тентиган ҳаёт эмасми бу? Ҳамма ёқда давринг гуллаганда кўтара-кўтар, омадинг кетганда эса хор-зорлаб ташлаб кетишми? Ҳаёт мисоли елвизак учириб бораётган сап-сариқ ва ёлғиз барг-у, унда асло ҳеч нимани яшириб бўлмайди. Бу чорасиз ва ташландиқ барг чеҳрасидан  на ғарибликни ва на умидсизликни яшириб бўлади. Ҳаммаси кафтдек намоён, яққол акс этиб тураверади. Одамзод мукаммал ва ажойиб ҳаётни ҳеч қачон, ҳеч қаердан топа олмайди!

Стол устини йиғиштириб олиш учун официант келди. Кетиш керак! Шу ерда, Кейстер билан эшик орасидаги стол атрофида икки нафар ёш хоним келиб ўтиришган эди. Кейстер уларнинг нигоҳини зимдан пайқаб турар, хонимчаларнинг ўзаро шивир-шивири унинг динг турган қулоқларига шундоққина эшитилиб турарди.

– Албатта, унинг сўнгги ижроси эди ўша спектакль. Аммо мен ўшанда унинг мўйловини кўрмаган эканман, сиз сезмаганмидингиз?

– Оҳ, албатта, кўргандим! Бу аниқ ўша актёр-ку! Энди хароб бўлган кўринади бояқиш!..

Ортиқ бу ердаги гап-сўзларга тоқат қолмади. Кейстер қаддини ростлаб, ўрнидан турди, унинг бир кўзли кўзойнаги остида ҳамишадаги  кинояли табассуми балқиди. Бу хонимчалар унинг сўнгги ижроси бўлмиш доктор Доминикни роса авра-астарини ағдариб, доғ ахтаришаётганди.

– Жаноб, агар овқатланиб бўлган бўлсангиз, майлими, дастурхонни йиғиштириб олсам? — деб сўради унинг кетишини пойлаб турган официантлардан бири.

– Ҳа, ҳа, албатта. Мен кетаяпман.

Кейстер  дарҳол  ўзини  ўнглаб  олди-да, кетишга чоғланди.

Икки ёш хонимча эса ҳамон ундан кўз узмай, таъқиб этиб ўтиришарди. Жилберт Кейстер уларнинг ёнгинасидан виқорли, бироқ озгина синиқ бир табассум билан ўтиб кетди. У буни атайлаб қилди, негаки собиқ актёр бир оз нарироқдан ўтганда, бу беғам ҳамда Брис Грин орзу қилгандек бекаму кўст, ғаройиб ҳаёт тарзини кечираётган ёш хонимчалар унинг йиртилиб кетган жулдурвоқи этигини кўриб, баттар гупуришлари мумкин эди.

Кейстер  бўлса, айни дамда унга ҳамроҳ этикларининг ортиқча гап-сўзга қолишини негадир ҳеч истамас эди.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 26 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, хикоялар, bo'lgan voqealar, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, булган вокеалар, xadislar, Hikoya, хадислар, Hikoyalar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика