www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5408]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [683]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2511]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4137]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7755]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [916]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1737]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [314]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1986]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3332]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Статистика







Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, outsiltneinna, malik2015s, AniTNe5, Aeraceerron, BorrisBoora, BorrisErumb, AnvarSiknofs, Vilenabumm, Kezvinshine

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Январь » 8 » ЖАННАТГА ЙЎЛ (ҲИКОЯ)

11:55
ЖАННАТГА ЙЎЛ (ҲИКОЯ)
Тўрт соатдан бери бир пайтлар йўл бўлган, ҳозирда унинг ўрнини тошлоқ эгаллаган чанг кўчадан яёв кетмоқдаман. Бундай кўча чангитиб, пиёда юришимга бардошим ёки хасислигим сабаб бўлганлигини ҳозир хотирлай олмайман. Аммо олдимга келиб тўхтаган автобусга атай чиқмай, бирорта деҳқон аравада манзилимга бепул етиб олишни ният қилганим рост.

Пиёда юришдан шу даражада чарчагандимки, назаримда оёғимнинг тагидан олов чиқарди. Аксига олиб йўлда арава тугул дайди ит ҳам учрамади. Ойнинг хира ёғдуси таралиб турган, ниҳояси йўқ аччиқ ичакдай чўзилган йўлда ўзимни жуда ёлғиз ҳис қилдим. Коинотнинг барча жонзотига қирғин келгандек гўё... Менга қанчалик қийин бўлганини тушунгандирсиз? Яна бир неча лаҳзалардан кейин оёқдан қолиб, йўл ёқасидаги зовурга қулайман, деб ўйладим.

Суякларим жўр овозда зорланарди. Йўлга чиққан пайтимдаги ёлғончи ўй– хаёлларимни ич– ичимдан ланъатладим. Нималар ҳақида орзу қилмаган эдим– а... Тун ёғдусида сайр қилишни, дарё бўйида хотиржам дам олиб, тамаки бурқситишни ва ниҳоят, бирорта хушфеъл арава ҳайдаган деҳқонни учратишни ният қилгандим.

Хаёл сурарканман, узоқдан келаётган ғилдиракнинг ғичир– ғичири қулоғимга чалинди. Зулмат қаъридан арава чиқиб келаётганини кўриб, худди хочга михланган Исо Масиҳ каби қўлларимни умидсизлик билан ёйиб, йўл ўртасига чиқдим.

Олдимга усти бўйра билан ўралган арава келиб тўхтади. Қирчанғи ва нимжон от ортида ўтирган одамнинг боши аранг кўринарди. Аравакаш тизгинни тортиб, бўғиқ овозда сўради:

– Йўл бўлсин?

"Эй Худо, қаерга кетаётганим сенга барибир эмасми?”

– Ўзинг қаёққа кетяпсан?

– Жаҳаннамга...

– Демак, мен ҳам ўша ёққа бораман... – ғилдиракка оёғимни қўйиб, аравага чиқдим. Аравакашнинг ёнига ўтирдим.

Пиёда судралмай, йўл босмаслик қандай бахт! Жин урсин, араванинг қаёққа кетаётганининг нима аҳамияти бор? Нима бўлганда ҳам бирор қишлоққа бориб тўхтайди, у ерда бир финжон қайноқ қаҳва ичишим мумкин... Бошқа нарса ҳақида ўйлашга кучим қолмади, оёқларим бирор қаҳрамонлик кўрсатишнинг уддасидан чиқадиган аҳволда эмасди.

Узоқ вақт мум тишлаб кетдик. Аравакаш лом-мим демади, мен ҳам унга миннатдорчилик билдиришни лозим топмадим. Ўт солинган қоп устига яхшилаб ўрнашиб олдим... Ғилдиракнинг овози, араванинг тебраниши танамга ором бағишлаб, кўзларимни уйқу элитди.

Биз йўлнинг икки чеккасига саф тортган қорақайинлар орасидан секин, сузиб борардик. Кўзларимни ним юмганча, аравакашнинг бетига тикилдим. Қайсаргина қарияга ўхшайди. Мен билан бўлган учрашув унда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмади. Чолнинг юзини соқол босиб кетганидан қаердан мўйлови бошланиб, қаерда соқоли тугашини англаш қийин эди. Бурни эса олдинга ўйнаб чиққан. Қошлари қалинлигидан пешонасини ҳам соқол босганга ўхшарди. Уларнинг тагидан уккиникидай бир жуфт кўз одамга тешиб юборгудай боқарди.

Аравакаш вақти-вақти билан эринчоқлик ила қамчисини кўтарар, уни бир неча лаҳза ҳавода муаллақ ушлаб туриб, секингина отнинг яғринига уриб қўярди. Аслини олганда бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди, ҳар бир қадамда нафаси бўғилиб, кўксов касалига чалинганига қарамай, қирчанғи от бор кучи билан тезроқ сайисхонага етиб бориб, нафас ростлаш учун олдинга интиларди.

Унинг юзига диққат билан тикилганимни сезган аравакаш мен томонга ўгирилди.

– Аллоҳим, барча гуноҳларимизни ўзинг кечир, – деб гап бошлади қария бўғиқ овозда. – Марҳум ҳақида ёмон гап гапириш катта гуноҳ бўлса-да, аммо у дунёдаги энг ифлос одам эди. Унинг умри давомида бировга яхшилик қилмагани нафақат деҳқонларимизга, балки бутун округга аён. Бекорга бунақалар ҳақида "Болаларни етим, келинларни бева қилади”, дейишмайди. Нимасини айтасан, унинг жабр-зулми сабаб пушти камаридан бўлган ўғли тоққа қочиб кетди. Ҳамма гуноҳи учун ўзи жавоб беради...

Қария камаридан портсигар олиб, менга ҳам сигарета узатди. Сигаретани тутатиб, ундан сўрадим:

– Ким ҳақида гапиряпсиз?

– Ана, орқангдаги одам ҳақида гапиряпман.

– У ерда ким бор?

– Ким бўларди, Ражаб амаки-да!

Қизиқиб, ортимга ўгирилдим, аммо араванинг ичи қоронғи бўлгани учун ҳеч нимани кўролмадим.

– Бундан икки соат бурун қасабада оламдан ўтди, – деб қўшимча қилди қария. – Уни у ёққа ўзим олиб боргандим... Энди орқага ҳам ўзим олиб қайтяпман...

Миямга ярқ этиб урилган фикрдан даҳшатга тушдим. Биз ёлғиз эмасмиз, аравада мурда бор... Пиёда, минг азобда судралиб йўл босгандан кўра, мурда билан бир аравада кетишга чидашни маъқул кўриб, жойимдан жилмадим.

– У нимадан ўлди?

Аравакаш энди бунинг нима аҳамияти бор дегандай, елка қисди.

– Ким нимадан ўлмасин, барчасига бирор фалокат сабаб бўлади, – деб жавоб берди у. – Масалан, камбағал ҳар доим муҳтожликдан ўлади... Кеча эрталаб унинг тоби қочди. Кел, майли шу гуноҳкор, дўзахи банда учун бир яхшилик қилай, дедим. Ҳар қалай битта қишлоқда туғилиб, битта қишлоқда вояга етдик, ҳали виждоним ўлгани йўқ, дедим... Бундай воқеа юз беришини билганимда эди... Ҳаммаси тақдир, пешона экан.

– Шаҳарга олиб бордингизми?

– Вилоятга олиб боргандим.

– Дўхтиргами?

– Касалхонага... Уни қабул қилишмади. "Бирор кун кутиб туринг, жой бўшаса, қабул қиламиз”, дейишди. Уларга "Раҳм-шафқат қилинглар, беморнинг жони ҳиқилдоғида турибди”, деб илтимос қилдим. Ҳеч ким оҳу ноламга қулоқ солмади. Аллоҳга шукурки, касалхонада хизматчи бўлиб ишловчи бир ҳамқишлоғимни учратиб қолдим. У менга губернаторга беморнинг аҳволи оғирлиги, бир неча кун кутолмаслиги ҳақида илтимоснома ёзиш кераклигини маслаҳат берди. Юқоридан буйруқ берилса, касалхона беморни дарров қабул қилишини айтди. Айтилган гап – отилган ўқ.Мирзага бир лира бергандим, қоғоз қоралаб берди. Қоғознинг орқасига ўн олти қурушлик,тамғали марка ёпиштирди. Ўн олти қуруш, ҳазилакам гапмас! Ҳаммаси менинг ҳамёнимдан кетди. Ражабнинг сотадиган ҳеч нимаси йўқ эди.

Шундай қилиб, илтимосномани губернаторнинг қабулхонасига олиб бордик. У ерга бизни киритишмади, котибни кутишимиз лозимлигини тушунтиришди. Қўлимиздан бошқа нима ҳам келарди? Котибни кутишдан бошқа иложимиз қолмади. У тушликкача келмади, иши бормиш... Қачон келиши ҳам номаълуммиш... Кутишга қарор қилдик. Ражаб оға эса аравада оғриқдан азоб чекиб, инграганча, ётаверди. "Эҳ, Ражаб, Аллоҳим қилган гуноҳларинг учун сени жазолаяпти. Менинг ҳам гуноҳларим сеникидан кам эмас, шекилли, бошимга битган бало бўлдинг”, – дедим ўзимга ўзим.

Қабулхона жойлашган бино олдидаги боққа кириб, аравани сояга қўйдим. Ражаб оҳ-воҳи билан тинчлик бермади. Жаноб котиб аср намози вақтига етиб келди. У менинг илтимосномамга бир қур назар ташлаб, унинг орқасига қалам билан бир нималарни ёзди. Эй Аллоҳим! Котибнинг шугина қоғоз қоралаши учун уни нақ саккиз соат кутдик. "Бейим, энди бу қоғозни қаерга олиб бораман?” деб сўрадим. У эса ғазабдан кўкариб: "Эй, ахмоқ чол! Бемаъни саволларинг билан жонимга тегма! Қабулга келган ҳар бир одам билан бир соатдан валақлашсам, ишлашга вақтим қоладими? Қани, туёғингни шиқиллат!” деди.

Ерга уч марта думалаб, берган саволим учун котибдан узр сўрадим. "Эҳ, мияси айниган чол, бировларга яхшилик қиламан, деб бошингга бало орттирдинг”, дея ўзимни лаънатладим. Энди бу гапларни айтганимдан нима фойда?

Нима қилишни билмай дарбоннинг олдига бордим. "Худо ҳайрингни берсин, ёлвораман, жаҳлинг чиқмасин... Ўқишни билмайман. Манави хат билан энди қаерга боришим керак? Йўл кўрсатоласанми?” деб унга илтимос қилдим.

Аллоҳга аён, дарбон ҳам менга ўхшаб, алифни калтак дейдиган саводсиз экан. Шунга қарамай, иши қоғоз билан боғлиқ бўлгани учун у қўлимдаги илтимосномага узоқ тикилди ва ниҳоят, уни соғлиқни сақлаш бўлимига олиб боришим лозимлигини айтди. Ундан қўрқа-писа "Сен айтган жой қаерда?” деб сўрадим. "Соғлиқни сақлаш бўлими бу ердан узоқда жойлашган. Аввал бозордан ўтиб, кейин ўнгга, сўнгра чапга буриласан, у ёғи яқин. Дуч келган одамдан сўрсанг, йўл кўрсатади”, деди дарбон.

Аравага ўтириб йўлга тушдим. Адашиб кирмаган жинкўчам қолмади. Ниҳоят, топдим, лекин эшикка қулф илинган экан. Йўловчилар менга барча муассасалар соат олтида ёпилишини айтишди. Кўряпсанми, бошимизга қандай азоблар тушди?

Қўлимдан нима ҳам келарди? Эрталабгача кутишдан бошқа чорам қолмади. Ухлашга ётдим. Араванинг бир бурчагига мен, иккинчи бурчагига Ражаб жойлашди. Ражабнинг инграши уйқунинг белига тепди. "Ражаб, Худо ҳаққи, ёлвораман, дод-фарёд қилиб, юрагимни эзма! Тонггача кутсак бас, ҳаммаси яхши бўлади, сен ҳам отдек бўлиб, оёққа туриб кетасан!” дедим. Бироқ у менинг гапларимни тушунадиган аҳволда эмасди. Гапларим Ражабга таъсир қилмаганини кўриб, аравадан тушиб, дарахтнинг тагига теридан ясалган бўйрамни солиб, ётдим.

Ражаб оҳ тортса, мен хўрсиндим, у хўрсинганда, мен бошқа томонга ағдарилдим, шундай қилиб тонг оттирдик. Соғликни сақлаш бўлимига фаррош билан бирга кириб бордим. Бир соат сарғайиб ўтирганимдан кейин ёши ўтиб қолган бир киши пайдо бўлди. У менга: "Нимага сўфи азон айтмасдан етиб келибсан? Одамни нафас ростлашга ҳам қўймайсанлар-а?” деб жавраб кутиб олди. Мен унинг заҳарли гапларига эътибор бермай, қўлимдаги қоғозни тиқиштирдим.

Эркак истар-истамай қоғозни олиб, айлантириб, кўздан кечирди. "Ҳаммаси жойида, фақат беморнинг ҳақиқатан ҳам камбағаллигини исботловчи маълумотнома керак. Бўлмаса мен унинг бой ёки камбағаллигини қаердан биламан?” деди.

Нима ҳам дердим, у тўғри гапирди. "Бейим, раҳмингиз келсин, мен қишлоғимизнинг оқсоқолиман. Мана муҳр ҳам, бошқа бланкалар ҳам ёнимда... Нима кераклигини айтсангиз бўлди, ҳаммасини бир зумда ҳал қиламан”, деб ёлвордим.

Шунда илк бора ҳамқишлоқларим мени қишлоқ оқсоқоли этиб сайлаганлари учун Яратганга шукроналар айтдим. Бўлмаса шу бир парча қоғоз учун қишлоққа қайтишимга тўғри келарди.

Бояги киши менга "Оқсоқол бўлсанг, манави ерга ўтириб, керакли маълумотномани ёз!” деди. Мен унга ёзишни билмаслигимни айтдим. Чунки мен котиб ёзиб берган маълумотномаларга фақатгина муҳр босиш билан шуғулланардим. У "Ҳечқиси йўқ, анави бурчакда илтимоснома ёзиш билан шуғулланадиган котиб ўтирибди, шуни ёнига борсанг, маълумотнома ёзиб беради”, деди. Котибга маълумотнома ёзиб бергани учун бир лира бердим. Камбағаллигимизни тасдиқлатиш менга қимматга – икки юз ўн олти қурушга тушди. Албатта, ҳаммаси менинг ҳисобимдан бўлди. Ражабнинг эса қилтиллаб турган жонидан бўлак ҳеч вақоси йўқ. Маълумотномани олган эркак "Ҳозир рухсатнома ёзиб бераман, зудлик билан беморни касалхонага олиб бориб, ётқиз!” деди.

Барча азобларим тугагани учун Аллоҳга шукрона келтирдим. Касалхонада яна ҳамқишлоғимни учратиб қолдим. Ундан тезроқ Ражабдан қутқаришни илтимос қилдим. У эса: "Шошилма, ҳали бош шифокорга учрашиб, илтимосномангга қўл қўйдириш лозим”, деди. Худойим ўзинг раҳм қил, бунча кўп имзо чекиш керак экан-а? Илтимосномамга қўл қўймаган одам қолмади-я...

Бош шифокорнинг олдига кириб, қоғозга имзо чектирдим. Хайрият-ей, ҳозир ҳамма азоблардан қутуламан, деб ўйлаб, жилмайиб қўйдим. Аммо ҳар доим ҳам инсоннинг айтгани бўлавермас экан, ҳамма нарса Яратганнинг инон-ихтиёрида экан. Аравага яқинлашган санитарлар Ражабнинг аллақачон дорилбақога рихлат қилганини кўриб, "Биз касалхонага ўликларни эмас, тирикларни қабул қиламиз...” деди. Ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди, Ражаб ростдан ҳам Яратган Эгамга омонатини топшириб бўлибди.

"Раҳмларинг келсин, энди нима қиламан?” деб қичқирдим уларга қараб.

"Нимани нима қиласан? Уни ўзинг олиб келдингми, ўзинг қайтариб олиб кет!” дейишди. Энди менга қанчалар қийин бўлганини тушундингми? Мана, Ражаб амакини қандай олиб келган бўлсам, шундай қайтариб олиб кетяпман... Қўлимдан нима ҳам келарди, ҳаммаси Оллоҳнинг хоҳиш-иродаси...

Ўрхон ХАНЧЕРЛИ ЎҒЛИ 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 53 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика