www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4784]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [598]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2403]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3978]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7503]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1482]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [284]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1779]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2934]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 10
Гостей: 9
Пользователей: 1
JasonWoucky

Kun faolllari:
JasonWoucky, lirpedo, DanielCymn, ClintonHop, genayh1, Chaply, ahmedovich75, abkhaziaTavy, leept16, ceceliash4, seaned18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 3 » Жиғилдон «қайнаши» касаллик белгисими?

11:15
Жиғилдон «қайнаши» касаллик белгисими?
«Тўнғич ўғлим жиғилдон қайнашидан тез-тез шикоят қилади. Аҳволи ўнгланиши учун унга арчилган сабзи ёки газсиз сув бераман. Бу каби «муолажа»лар билан безовталиги камаядию, аммо эртаси ёки индинига яна такрорланади. Охирги пайтларда тунда ҳам жиғилдон қайнашидан бетоқат бўлаяпти. Бу бирор касалликнинг бошланиши эмасми? Қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?»

Гулҳида Жўраева, Тошкент вилояти

Маълумотларга кўра жиғилдон қайнаши кенг тарқалган муаммолардан бири бўлиб, ушбу дарддга йўлиққанларнинг 40 фоизи ўз вақтида мутахассисга мурожаат этади. Қолган 60 фоиз эса вақтинчалик ҳолат дея эътибор беришмайди. Натижада эса «оддий» дея таъриф берилган жиғилдон қайнаши бир қанча жиддий хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Хўш, бунинг олдини олиш учун нималарни билишимиз зарур? Мавзу юзасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи, гастроэнтеролог Элнора ДЎСТМУҲАМЕДОВА маълумот беради.

ЖИҒИЛДОН ҚАНДАЙ ВАЗИФАНИ БАЖАРАДИ?

Ошқозон ва қизилўнгач бириккан жойда махсус мушак бўлиб, у ейилган овқат луқмасини ошқозондан қизилўнгачга ўтказиб беради. Мана шу мушак турли омиллар таъсирида вазифасини бажармай қўйса, ошқозон шираси билан ишлов берилган луқма қизилўнгачга ўтмай, меъдага қайтиб тушади. Бу эса ўша сиз билган ҳолат жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. Тиббиёт ушбу ҳодисага «гастроэзофогеал рефлюкс» номини берган.

САБАБИ ТАОМНОМАМИ?

Аксар холларда шундай. Бироқ қаттиқ қовурилган, ёғли, шўр ва аччиқ егуликларни мунтазам истеъмол қилишдан ташқари жиғилдон безовталигини келтириб чиқарадиган бошқа сабаблар ҳам йўқ эмас. Жумладан:

– Тамаки , спиртли ва газланган ичимликлар;

– Ялпиз, сирка, хантал, мурч каби зираворлар қўшилган таомлар;

– Ортиқча вазн;

– Ухлашдан аввал тўйиб овқатланиш ва тамадди қилингач, дарҳол узаниб олиш;

– Таом ва егуликларни пала-партиш (аралаштириб) истеъмол қилиш;

– Лимон, апельсин каби цитрус мевалар ёки уларнинг шарбати;

– Зич бичилган ич кийимлар, қоматни кўркамлаштирувчи корсет ва бандажлар (ошқозонни сиқиб қўйиб, ҳазм фаолиятини издан чиқаради);

– Айрим дори прераталари (узоқ муддат қабул қилинганида ножўя таъсир кўрсатади).

Гастроэзофагеал рефлюкснинг вужудга келишида санаб ўтилган омиллар билан бирга, ошқозондаги кислота муҳитининг ҳам таъсири катта. Аксар ҳолларда кислота муҳити юқори бўлган кишиларда касалликка мойиллик кўпроқ кузатилади.

КЕКИРИШ ҲАМ БЎЛАДИМИ?

Жиғилдон қайнаши билан бирга вақти-вақти билан тўш соҳаси ёки орқасида ачишиш, тўйиб таомлангандан сўнг кекириш, қорин дам бўлиши, оғирлик, оғизда нордон суюқликнинг пайдо бўлиши ва тунда сўлак ажралиши кабилар ҳам кузатилади. Баъзида мазкур белгилар тез-тез такрорланиши ҳам мумкин.

«ЎЗИМ – ЎЗИМГА ЁРДАМ БЕРОЛАМАНМИ?»

Жиғилдон қайнаши безовта қилганида нўхот чайнаш, сабзини бутунлигича ёки қирғичдан ўтказиб истеъмол қилиш, қатиқ зардобини ичиш каби усуллар ёрдам беради. Шу билан бирга дорихоналарда ҳам жиғилдон қайнашини енгиллаштирувчи турли препаратларни топиш мумкин. Дори воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлса-да, бу ҳам вақтинчалик чора эканлигини унутманг. Баъзилар жиғилдон безовталигини истеъмол содасидан тайёрланган эритма билан бартараф этишни маслаҳат беришади. Бу нотўғи! Истеъмол содаси қизилўнгач шиллиқ қаватини зарарлайди ва қоринда газ ҳосил бўлишини кучайтиради.

ТИББИЙ КЎРИК КЕРАКМИ?

Агар жиғилдон қайнаши мунтазам давом этаверса, гастроэнтеролог-шифокорга мурожаат этинг. Мутахассис умумий ҳолатингиз, шикоятларингизни ўрганиб, гастрофеброскопия текширувини ўтказади. Таҳлил натижалари безовталик сабабини аниқлагач, шунга кўра зарур муолажа танланади. Муолажа асосини эса дори препаратлари ва парҳез ташкил қилади.

ПРОФИЛАКТИКА ЧОРАСИ БОРМИ?

Жиғилдон қайнашининг олдини олиш жуда оддий қоидаларга асосланади. Яъни, қайноқ чой, жуда иссиқ таом, янги узилган нон ва ширинликларни чекланг. Овқатлангандан сўнг 1-1,5 соат вертикал ҳолатда бўлиш, фаол ҳаракатланиш, ухлаётганда бош тагига баландроқ ёстиқ қўйиб ётишга одатланиш (шунда тананинг юқори қисми пасткисидан хиёл баландроқ жойлашади) кабиларга риоя этинг. Шу билан бирга аччиқ, шўр, ёғли, қаттиқ қовурилган, шоколад ва асални ҳам камайтирганингиз дуруст.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 25 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика