www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [354]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 21
Гостей: 21
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, Hectornal, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, Eugeneweisp, alehska-872, muhlisa032, bxastet-812, nuryla-68kz2, strigin982, ametistiv2, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, troykb1, Еланаbyday, angelinexr1, claireku2, RonaldPhync, billieyv3, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2013 » Декабрь » 11 » Жинсий яқинлик одоблари ҳақида

21:21
Жинсий яқинлик одоблари ҳақида
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, «Бисмиллаҳи. Эй, бор Худоё, биздан шайтонни четда қилгин, шайтондан бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўладиган бўлса ҳам у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайдиган бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки, сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиган шахслар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар», дедилар». Термизий одоб бобида ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган шахслар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўъмин-мусулмонлар ўша фаришталарни риоясини қилиб туришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Фаришталарга озор бўлиб тушмасин.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, эканзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди». Тўртовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлгани учун Аллоҳ таоло Қуръонда уни зикр қилган. Доим бўладиганидек, ўша пайтларда ҳам бу нозик ва ўта ҳассос масалада одамлар ичида бўлар-бўлмас гаплар чиқиб турар эди. Жумладан, аҳли китоб, маданият соҳиби саналган яҳудийлар ҳам турли дийдиёларни тарқатиб турар эдилар. Улар, агар эр хотинининг олдига орқа тарафидан туриб яқинлик қилса боласи ғилай туғилади, деган гапни тарқатган эдилар. Аллоҳ таоло юқорида зикр этилган оятни нозил қилиб уларнинг гаплари ботил эканини баён этди. Қайси томонидан бўлса ҳам экин - бола бўладиган жойга бўлса бўлди. Боланинг қандоқ бўлишига яқинлик қилиш ҳолати сабаб бўлмайди.
Сунан эгалари ривоятида: «Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса малъундир», дейилган.
Шарҳ: Ўз хотининг олдини қўйиб орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундоқ одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса, лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади.
Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир киши очиқ жойда бўлади. Ундан ҳид чиқади. Сув оз бўлади», деди.
«Қачон бирингиз ҳид чиқарса, таҳорат қилсин, аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», дедилар». 
Шарҳ: Аъробийлар, саҳро табиатли бўлганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима тўғри келса тортинмасдан сўрайверар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга бўладиган саҳобийлар ҳам, аъробийлар келиб, бирор нарса сўрашса эди, биз ҳам фойдаланиб қолар эдик, дейишиб туришар эдилар.
Мана бир аъробий келиб, аъробийчасига савол сўради. Унинг саволи ҳид чиқарган одам таҳорат қилмай қўяверса бўлавермайдими? деган маънода эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳид чиқарган одам таҳорат қилиши шарт эканлигини таъкидлаш билан бирга, бошқа бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтдилар. У ҳам бўлса аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик. Бу муҳим масала, буни эркагу аёл, ҳар бир шахс билмоғи керак. Чунки, бу ҳалол-ҳаромга, гуноҳга тегишли масала. Буни уят гап, деб айтмай кетадиган масала эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур гапни айтганларидан кейин, албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас, деб илова қилиб қўйдилар.
Худди шу маъно бизнинг тилимизга, шариатда шарм, йўқ, деб таржима қилинган. Ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савобга боғлиқ бўлгани учун баъзи оддий ҳолатларда уятли ҳисобланган гапларни ҳам гапиришга тўғри келиши шундоҳ изоҳланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак ёки аёл кишининг орқасига яқинлик қилган кишига Аллоҳ назар қилмас», дедилар». Икковини Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинган иш энг мункар ишлардан эканлиги, уни инсонлик табиатидан чиқиб кетган малъунлар қилиши мумкинлиги ҳаммага маълум ва машҳур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг беҳуда кўнгилхуши қилиши ботилдир. Магар камонидан ўқ отса, отини ўргатса ва аҳли билан ўйнашса, бу нарсалар ҳақдандир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Камондан ўқ отиш, жиҳодга тайёрланиш, ватан, дину диёнат мудофааси учун ҳарбий тайёргарлик кўришдир. Демак, бу борадаги урунишларнинг замонавий кўринишларини ҳам беҳуда уриниш, деб бўлмайди.
Отини ўргатиши ҳам, чавандозликни машқ қилиш, жиҳодга тайёргарлик кўришидан иборат. Бу маънодаги уринишлар ҳам беҳуда ҳисобланмайди.
Хотини билан кўнгилхуши қилиш ҳам шу тоифага киради. Бу ҳалол, пок нарса. Оиланинг иноқлиги, орадаги муҳаббатнинг бардавомлиги шунга боғлиқ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мусталиқда ғазот қилдик. Шунда арабларнинг карималарини асирга олдик. Бўйдоқлигимиз чўзилиб кетган эди. Шу билан бирга тўлов пули олишга рағбат қилар эдик. Бас, ҳузур қилароқ «азл» қилмоқчи бўлдик. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб бу ишни сўрамасдан қиламизми, деб у зотдан бу ҳақда сўрадик. Шунда у зот: «Йўқ! Ундоқ қилмаслигингиз лозим. Аллоҳ қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйган аҳоли, албатта, бўлғувсидир», дедилар». Бешовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бани Мусталиқ ғазоти Ислом тарихидаги энг машҳур ғазотлардан биридир. Уни, иншоаллоҳ, кези келганда ўрганилади. Бани Мусталиқ арабларнинг Ҳузоъа қабиласига мансуб уруғлардан эди. Ўша ғазотда аслзода араб аёллари ҳам асир тушдилар. Ўша вақтнинг одатига кўра уларни чўри сифатида тақсимланди. 
Саҳобалар ғазотда юриб, аёлларидан узоқ бўлганларига анча бўлган эди. Ўша чўри бўлган аёллар билан, ҳар ким ўз чўриси билан, бирга бўлгиси келди. Шу билан чўриларни ҳомиладор бўлиб қолишини хоҳламас эдилар. Уларни озод қилиш учун тўлов пули олиш мақсадлари бор эди. Бунинг учун эса аёллар ҳомиладор бўлиб қолмасликлари шарт эди. Агар ҳомиладор бўлиб қолсалар тўлов пули олиб бўлмас эди. 
Шунинг учун ҳам саҳобалар чўриларга яқинлик қилганларида бола бўлиб қолмаслиги учун «азл» қилиш, уруғликни ташқарига тўкишни ўйладилар. Шу билан бирга хаёлларига, ичимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ўзимизча бу ишни қилавермайлик, олдин у зотдан рухсат сўрайлик, изн берсалар қилайлик, бўлмаса йўқ, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган эди, у зот: «Йўқ! Ундоқ қилмаслигингиз лозим. Аллоҳ қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйган аҳволи, албатта, бўлғувсидир», дедилар».
Бу гап билан ақийда масаласи муолажа қилинган. Агар азл қилсак, бола бўлмайди, деган фикрни йўқотиш учун, Аллоҳнинг иродаси кетган бўлса, азл қилсангиз ҳам бола бўлиб қолиши мумкин, дейилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй, Аллоҳнинг Расули, менинг чўрим бор. Мен ундан азл қиламан. Мен уни ҳомиладор бўлиб қолишини ёқтирмайман ва шу билан бирга ундан эркаклар ирода қиладиган нарсани ирода қиламан. Яҳудийлар эса, азл боланинг тирик кўмишнинг кичиги, дейишмоқда», деди. 
Шунда у зот: «Яҳудийлар ёлғон айтибди. Агар Аллоҳ уни яратишни ирода қилса, буриб юборишга қодир бўлмассан», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Кўриниб турибдики, яҳудийлар «азл» - уруғликни бачадондан ташқарига тўкишни, шубҳасиз қазои қадарга ўзгартириш киритадиган нарса, деб қоралаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг шу гапларини, ёлғон, деб тарърифламоқдалар. Шунинг учун ҳам жавобнинг давомида, агар Аллоҳ уни яратишни ирода қилса, буриб юборишга қодир бўлмассан, деганлар. Бундан азл бир савоб бўлиши мумкин, лекин Аллоҳнинг изни-иродасига боғлиқдир, деган маъно чиқади. Бу ерда асосий эътибор эътиқод масаласига қаратилгандир.
Муслим ва Абу Довуд ривоятида: «Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан менинг чўрим бор, ундан азл қиламан», деб сўради. 
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ўша, Аллоҳ ирода қилган нарсани ман қилмас», дедилар. 
Ўша одам кейинроқ келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, чўри ҳомиладор бўлди», деди.
«Мен Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирман», дедилар».
Шарҳ: Бу ривоятда аввалги ривоятларда айтилган гапларга қўшилган ва амалдаги тасдиқ келмоқда. Ҳомиладор бўлиб қолмасин, деб чўрисидан азл қилиб юрган кишининг ҳаракати беҳуда кетиб, чўри ҳомиладор бўлиб қолгани ҳикоя қилинмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мен Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирман», деганлари, шунинг учун айтганим бўлади. Сенга айтган гапим ҳам тўғри чиқибди-ку! деганларидир.
Жобир розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида азл қилар эдик, бу нарса у зотга етганда бизни қайтармаганлар», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилдилар.
Шарҳ: Азл - уруғликни бачадондан ташқарига тўкиш ҳақидаги барча далилларни ўрганган уламоларимиз бу ишни фақат хотиннинг розилиги билан қилиш мумкин. Чунки, бу аёл кишининг ҳаққидир, деганлар.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам, аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Эру хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган шахсни шайтонга ўхшатилмоқда.
Сунан эгаларининг ривоятида: «Албатта, ўшанинг мисоли худди кўчада шайтонга дуч келган урғочи шайтондан ҳожатини чиқариб олганда одамлар унга қараб турганга ўхшайди», дейилган.
Шарҳ: Эру хотин ўз ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундоқ шармандали иш ҳисобланади. шунинг учун мўъмин-мусулмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак.
ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗУКЛИЛАРГА ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ЖОИЗ

Жудомата бити Ваҳб ал-Асадияя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Батаҳқиқ, эмизукли аёлга жинсий яқинлик қилишдан наҳий қилмоқчи бўлган эдим, лекин, Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар».
Шарҳ: Эмизукли аёл боласи туфайли заифлашиб, унинг кўпгина куч-қуввати боласига кетадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ундоқ аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар қилмасмикан, деган мулоҳазага олиб боради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда шу мулоҳаза бўлган экан. Лекин, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа халқларнинг Рум ва Форсликларнинг тажрибасидан фойдаланиб, эмизукли аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар етказмайди, деган хулосага келганлар ва уларга жинсий яқинлик қилишдан ман қилмаганлар. Уламоларимиз, шу билан бирга бари бир ўшандоқ аёлнинг ҳолини эътиборга олиб, оддий ҳолатдаги аёлга қилган муомаладан бошқача муомала қилиш керак бўлади, яъни, оддий ҳолатдагидан кўра оз яқинлик қилиш керак, дейдилар.
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен хотинимдан азл қиламан», деди.
«Нима учун?» дедилар.
«Боласига шафқат қилганимдан», деди.
«Агар бу нарса зарар бўлса Форс ва Румга зарар қилар эди», дедилар». Икковини Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда эмизукли аёлдан азл қилиш - уруғликни бачадонидан ташқарига тўкиш ҳақида гап кетмоқда. Эмизукли бўла туриб яна ҳомиладор бўлиб қолса боласига зарар қилади, деб ўйлаган одам шундоқ қилганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларнинг тажрибасига эътиборан зарар қилмайди, деган эканлар.

МАМЛУКАГА БАЧАДОНИ ПОКЛИГИНИ БИЛМАЙ ТУРИБ ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАЙДИ

Қулчилик ҳақидаги бобда айтиб ўтилганидек, Ислом қулчиликка қарши ҳаммадн кўп кўрашган ва фақат бошқаларнинг муомаласига яраша муомала қилиш юзасидан уруш асриларини қул қилишга ижозат берган. Буни ўша вақтда ҳамма қилгани учун шундоқ қилган. Бу нарса ҳозирги вақтда ҳам бор. Аммо бошқа номлар билан аталиб келмоқда. Айниқса уруш вақтида аёлларга бўладиган муносабатни яшириб ўтирадиган жойи йўқ. Бошқа халқларда бундоқ пайтларда кўринган аёлни зўрлаш, оммавий равишда шарманда қилиш, ваҳший ҳайвондек ҳамла қилиш ишлари ҳаммага маълум ва машҳур. 
Бизнинг вақтимизда Исломга душман бўлганларнинг ўзлари эътироф қилиб, ҳужжат далил билан тасдиқлашларича кофирлар Овропанинг қоқ марказида мусулмонлар билан бўлган урушда, муслима аёлларни зўрлашни ашаддий турларини қилишди. Махсус жойларга қамаб қўйилган аёлларни ҳомиладор бўлгунча оммавий равишда зўрлашди. Ўша ваҳший ҳайвонларча қилган ишларини сувратга ва филмларга олишиб бозорда сотишди ва ҳоказолар.
Исломда эса, бошқаларга ўхшаб мунофиқлик қилиш йўқ. Ҳамма нарса ўз номи билан аталади ва ҳамма нарса тартиб билан, ҳалол-пок йўл билан қилинади. Ҳозир ўрганадиган ҳадисларимизда бундан ўн тўрт аср илгари мусулмончиликда мазкур масала қандоқ ҳал қилинганлиги баён этилади.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни Автосга аскар юбордилар Бас, улардан устун келиб, асирлар қўлга туширдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари асира аёлларнинг мушрик эрларини риоя қилиб, уларга яқинлик қилишдан тортиндилар. Шунда Аллоҳ: «Ва эрлик аёллар ҳам, магар қўлингизда мулк бўлса» оятини нозил қилди. Яъни, улар, иддалари чиққандан кейин сизга ҳалолдир, дегани». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳодисалар Макка фатҳидан кейин содир бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар Маккадан Тоифга қараб юрилгандан ўн милдан кўпроқ масофада жойлашган Ҳунайн номли жойда ҳам ғазот қилишган. 
Ўша жойда туриб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан уч кунлик йўл ҳисобланаган Автос номли жойга ҳам лашкар юборганлар. Автосдаги урушда мусулмонлар ғолиб келиб, кофирлардан асирларни қўлга олганлар. Асирларнинг ичида аёл кишилар ҳам бўлган. 
Саҳобалар у асира аёлларнинг мушрик эрларини риоя қилиб, уларга яқинлик қилишдан тортинганлар. Ўз-ўзидан бундоқ ҳолатларда нима қилиш керак? деган савол пайдо бўлган. Ана шунда, ушбу ривоятда зикри келаётган ояти каримани нозил қилиб, Аллоҳ таоло бу саволга жавоб берган. Оят никоҳи ҳаром бўлган аёлларни санаш сиёқида келган. Маъноси, эри бор аёллар ҳам сизга ҳаром қилинди. Магар қўлингизга мулк бўлиб тушганларнинг эри бўлса ҳам сизга ҳалол қилинди. Уларга иддаси чиққанидан кейин яқинлик қилсангиз бўлаверади, деганидир. 
Бу масала кенг ва тармоқли бўлиб, фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилингандир. Энг аввало аёллардан кимни асира бўлганда чўри қилиб олиш мумкин саволига жавоб бериш керак бўлади. 
Ушбу ривоятга қараганда мусулмонларга қарши уруш очган ғайридин қавмларнинг аёлларини чўри қилиб олиш жоизлиги. Улар асирга тушишлари билан эрларидаги никоҳлари ўз-ўзидан бузилиши. Уларга молик бўлган мусулмон киши иддасини чиқариб туриб, яқинлик қилиши мумкинлиги чиқади. Иддаси чиқишлиги эса, ҳомиладор бўлса туғиши билан, бўлмаса бир марта ҳайз кўриши билан бўлади.
Энди ўйлаб кўрайлик, бошқалар асира аёлларни кўринганини тўғри келган жойда зўрлаш, ўзига ҳеч қандай масъулиятни олмай хоҳлаганича шаҳватини қондириб ташлаб кетавериши афзалми? Ёки шариатда кўрсатилганидек, бир киши олиб, сўраб суриштириб, иддасини чиқариб ўзи билан ҳалол-пок равишда олиб юриши афзалми? Агар бола бўлиб қолса, озод бўлишига сабаб бўлиши афзалми? Модомики, урушлар бор экан, эркак аёллик бор экан бу ҳолатга дуч келиб турилади. Ундан кейин, аёл кишида ҳам нафс бўлади. Асирда узоқ қолиб кетиш эҳтимоли бўлади. Аслида Исломда асирларни тезроқ озод қилиш, уларга зулм ва ёмонлик қилмаслик сиёсати бўлади. Аммо, мободо бўлиб қолса, қандоқ равишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ҳам қўйилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотлардан бирида чодир эшиги олдида турган, туғиши яқинлашган бир аёлнинг олдидан ўтаётиб: «Эҳтимол бунинг соҳиби унга яқинлашгандир?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Батаҳқиқ, уни ўзи билан бирга қабрга кирадиган лаънат ила лаънатламоқчи бўлдим. Қандоқ қилиб ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига меросхўр қилади?! Қандоқ қилиб ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига ходим қилади?!» дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда чўри аёлга иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш ҳақида гап кетмоқда. Иддаси чиқмаган чўри аёл ўзининг аввалги соҳиби ёки эридан ҳомиладор бўлиши мумкин, кейинги соҳиби ўша ҳолни иддаси чиқишини кутиб, аниқлаб олмай туриб чўрига яқинлик қилса, бировдан бўлган бола унга нисбат берилиб қолиши мумкин. Шунда чўридан туғилган бировнинг боласи ҳалиги одамдан мерос олиш ҳақига эга бўлади. Чунки нотўғри бўлса ҳам унинг боласи, деб ҳукм қилинмоқда. Идда чиқишини пойламагани учун ўзи ҳам мендан бўлган бола, деб гумон қилмоқда. Гумон оқибатида бировнинг боласини ўзига меросхўр қилмоқда.
Чўрига унинг иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш оқибатида аксинча хатога йўл қўйилиши ҳам мумкин. Чўрига яқинлик қилиши билан ундан бола бўлиб қолса-ю, эҳтимол бу бола мендан олдинги одамдан бўлган бўлиши мумкин, деб ҳукмни ўша томонга буриб юборса, ўзининг боласини ўзи ходим - қул қилиб олган бўлади. Бу эса катта гуноҳдир. Кўриб турибмизки, шариатда ушбу ҳолатда ҳам насл поклигига катта эътибор берилмоқда.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳомиладорга то туғмагунча, ҳомиладормасга то бир ҳайз кўрмагунча яқинлик қилинмайди», дедилар».
Шарҳ: Яъни, қўлга мулк бўлиб янги келган чўрига ҳомиладор бўлса ҳомиласини туғмагунича, нифосдан пок бўлмагунча яқинлик қилиб бўлмайди. Ким бу ишни қилса ҳаром ишни қилган бўлади.
Агар янги чўри ҳомиладор бўлмаса бир марта ҳайз кўриб поклангунича яқинлик қилиш мумкин эмас. Ким бу ишни қилса ҳаром ишни қилган бўлади.
Рувойфиъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган киши учун бошқанинг зироатига ўз сувини қуймоғи ҳалол бўлмайди. Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган кишига, асира аёлга бир ҳайз ила бачадони пок эканлигини билмай туриб яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди», дедилар».
Икковини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилиган.
Шарҳ: Бошқанинг зироатига ўз сувини қуйиш, деган бировдан ҳомиладор бўлган аёлга жинсий яқинлик қилиш дегани. Бу ҳолат одатда чўри ва асира аёлларга тегишли бўлган. Ундоқ аёлларга жинсий алоқа қилиш ҳаром бўлган.
Шунингдек, асирга тушиб бировга мулк бўлган аёлга бир ҳайз кўрмагунча яқинлик қилиш ҳам ҳаром бўлган. Чунки, бу аёлнинг аввалги соҳибидан ҳомиласи бўлиши эҳтимоли бор. Ҳайз кўрса ҳомиласи йўқлиги аниқ бўлади. Ундан сўнг унга яқинлик қилса мумкин. Аммо шариат ҳукмларининг ҳикматлари вақт ўтиб илм ривожланиши билан яна ҳам ошиб бораверади. Англиялик олимлар бир аёлга икки ҳайзнинг орасида бирдан ортиқ эркак яқинлик қилса аёлнинг бачадонида беморлик пайдо бўлишини исботладилар. Ана шу сабабларга кўра шариатда идда ўтириш жорий қилингандир.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 6845 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика